Аёллар бандлиги – оилалар фаровонлиги
Аёллар бандлиги – оилалар фаровонлиги

 

Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз туман кенгаши томонидан «Аёллар қаноти» фаоллари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижроси ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги «Оқсарой текстил» масъулияти чекланган жамиятида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Учрашув давомида корхона масъуллари томонидан ишчиларга яратиб берилган шароитлар ва имкониятлар кўздан кечирилиб, хотин-қизларни қизиқтирган саволларга жавоблар беришди.

Шунингдек, мулоқотда ишлаш истагини билдирган 12 нафар аёлга мутахассислиги бўйича иш ўринлари тавсия қилинди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш