Эрта турмушнинг салбий оқибатлари тушунтирилди
Эрта турмушнинг салбий оқибатлари тушунтирилди

 

Юқори Чирчиқ туманидаги “Яшнобод” МФЙ да “Эрта турмуш – келтирар ташвиш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

ХДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда маҳаллий кенгаш депутатлари, партия ва маҳалла фаоллари, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.

Мулоқотда сўзга чиққан ХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси ўринбосари Азамжон Содиқов, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Гулистон Айтекова, Гулзира Элибаева, Манзура Оспанова, Абибулла Оразқуловлар мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, иштирокчиларга эрта турмушнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг тушунчалар беришди.

Тадбир сўнггида партия сафига қабул қилинган 10 нафар ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш