Мурожаатлар ижобий ечим топмоқда
Мурожаатлар ижобий ечим топмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси М. Абдуҳолиқова, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлари У. Абдуназаров, Ҳалима Ибрагимовалар “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, муаммоларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида “Бобур” МФЙ биносида фуқаролар билан мулоқот ўтказди.

Аҳолининг мурожаатлари маҳалла фаоллари томонидан ўрганилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови орқали мурожаат қилиниб, муаммони ижобий ҳал қилиш режалаштирилди.

Шунингдек, Бекобод шаҳар “Бобур” МФЙ фуқароси Ш. У. нинг онасига буйрак кўчириб ўтказиш амалиётида донорлик қилиши зарурлиги ва бунинг учун моддий ёрдам сўралгани тўғрисидаги мурожаат ўрганилди. Мурожаатчининг оилавий шароити инобатга олиниб, унга ва оила аъзоларига молиявий ёрдам кўрсатиш масалалари ҳал қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш