Хайрия тадбирларида депутатлар фаоллик кўрсатишмоқда
Хайрия тадбирларида депутатлар фаоллик кўрсатишмоқда

 

Чортоқ туманидаги Ўзбекистон МФЙ Ўзбекистон кўчасида яшовчи Маҳмудахон ая Усманова ҳимояга муҳтож бўлиб ёлғиз ўзи истиқомат қилади.

Халқ депутатлари Чортоқ туман кенгашига ХДПдан сайланган депутат Н. Ризаев бошчилигида ёшлардан иборат волонтёрлар гуруҳи, МФЙ раиси ва "Кексалар маслаҳат гуруҳи" раҳбари ҳамкорлигида онахоннинг ҳолидан хабар олинди.

Унинг яшаш хонадонида ҳашар ташкил этилди. Волонтёрлик гуруҳи аъзолари томонидан томорқалар чопилиб, дарахтларга шакл берилди ва оқланиб, тартибга келтирилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш