Аҳоли муаммолари ўрганилди
Аҳоли муаммолари ўрганилди

 

Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши, вилоят Кенгаши депутатлари, Бўстонлиқ тумани “Халқ қабулхонаси”, сектор раҳбарлари ҳамкорлигида Ғазалкент шаҳри Марказий маданият саройида “Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда туман халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими, Бўстонлиқ тумани ИИБ бошлиғи, туман прокурори, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, банклар, бандликка кўмаклашиш маркази, туман газлаштириш бўлими, электр тармоқлари идораси, “Сувоқова” ИЧБ, Ер ва кадастр ресурслари бўлими, соғлиқни сақлаш бўлими, халқ таълими бўлими, мактабгача тарбия бўлими, автомобил йўллари, адлия бўлими раҳбарлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Мулоқотда туманда истиқомат қилаётган фуқаролар қатнашди. Улар дуч келаётган қийинчиликлар, ечимини топишини кутаётган муаммолар ҳақида сўз борди.

Аҳоли вакиллари томонидан асосан йўлларни таъмирлаш, электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш, табиий газ ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, маиший чиқиндиларни олиб кетишдаги муаммолар, ер ва кадастр масалалари, соғлиқни сақлаш, болалар боғчалари ва уй-жой билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Фуқаролар томонидан ўртага ташланган муаммолар, билидирилган мурожаатларни ҳал этишда ҳар бир мутасадди ташкилотларга тегишли вазифалар берилди. Уларнинг ечими бўйича депутатлик назорати ўрнатиш белгиланди.

 

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш