Соғлом оила – соғлом келажак
Соғлом оила – соғлом келажак

 

Ўзбекистон ХДП Олмалиқ шаҳар кенгаши томонидан, Олмалиқ шаҳар "Коинот" МФЙ ҳудудида эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғуруқлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилиш, ирсий касалликлар профилактикаси долзарблигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом оила – соғлом келажак” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Олмалиқ шаҳар кенгаши раиси, Баркамол авлод болалар мактаби директори, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоллари қатнашди. Тадбир иштирокчиларига турмуш қуриш, оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби муҳим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга риоя қилиш, оила ва никоҳ борасида давлатимиз чиқарган қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш зарурлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир якунида маҳалла фаоллари партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш