Тошкент вилояти БПТларида ҳисобот-сайлов жараёнлари
Тошкент вилояти БПТларида ҳисобот-сайлов жараёнлари

 

Ўзбекистон ХДП ўз ғоялари, партия дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида тушунтириш ва кенг тарғиб қилиш бўйича ишларни олиб бориб, партия тарафдорлари сонини кенгайтиришга интилади. Партия электоратининг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари билан ҳамкорликда уларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда ечимини топиб келмоқда.

Тошкент вилоятида 937 та БПТ бўлиб, шу кунларда вилоятнинг барча шаҳар ва туман кенгашларида, ўтган 2023 йил режага киритилган масалалар ва вазифаларнинг бажарилиши, олиб борилган ишлар таҳлили натижалари бўйича ҳисобот сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Пискент туманида янги ташкил топган "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, Юқори Чирчиқ туман кенгаши қошидаги "Нозима люкс сервис" хусусий корхонаси, Юқори Чирчиқ туман кенгаши қошидаги туман маданият ишлар бўлими, Паркент ва Чиноз тумани Камбағалликни қисқартириш ва Бандликка кўмаклашиш маркази БПТларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш