Қонликўлда “Соғлом она – соғлом оила” лойиҳаси
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қонликўл туман кенгаши ва Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашидаги партия гуруҳи ташаббуси билан оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган “Соғлом она – соғлом оила” лойиҳаси ташкил этилди.
Унинг доирасида “Қосжап” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги оилавий поликлиника мутахассислари ҳудуд аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиб, хотин-қизлар ва болалар саломатлигини асраш, турли касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш юзасидан ўз тавсияларини беришди. Касаллиги аниқланган фуқароларга даволаниш учун йўлланмалар берилди.