Ислоҳотлар тарғиботи олиб борилди (видео)

Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларни обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, шунингдек, Сайхунобод тажрибаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Бўронов Пахтачи туманида бир қатор тарғибот ишлари ва давра суҳбатлари ўтказди.

Кун аввалида Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгаши депутатлари билан давра суҳбати ўтказди. Қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида сўзлаб, депутатлар билан фикр алмашди.

Шундан сўнг 1- сектор ҳудудидаги «Тинчлик», «Истиқбол» ва «Ёбу» маҳалла еттилиги ҳамда оқсоқоллари билан ҳам қонунчиликдаги янгиликлар борасида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди.

Аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганди. Сайхунобод тумани тажрибаси борасида маҳаллаларда бажарилаётган ишлар тўғрисида ҳоким ёрдамчилари билан суҳбатлашди.

Кун иккинчи ярмида 3-сектор ҳудудидаги «Нурафшон», «Ободон» ва «Гулобод маҳаллаларида айни шу мазмундаги учрашув ҳамда давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш