Диёра Келдиёрова – "Катта Дубулға" турнири чемпиони!
Диёра Келдиёрова –

 

Туркиянинг Aнталия шаҳрида дзюдо бўйича давом этаётган "Катта Дубулға" турнирида 52 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган пастдарғомлик Диёра Келдиёрова финал учрашувида олтин медални қўлга киритди.

Кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони ҳисобланган Диёра олтин медаль учун кечган беллашувда Европа чемпионатининг бронза медали соҳибаси, испаниялик Эстрелла Шерифф Лопесни мағлубиятга учратиб, турнир ғолибасига айланди. Эътиборлиси, Диёра Келдиёрова ўзбекистонлик дзюдочи қизлар орасида илк бор "Катта Дубулға" турнирининг финалида татамига чиқди.

Олтин медални қўлга киритиш баробарида қимматли 1000 рейтинг очкосига эга бўлган партиядош спортчимизга ютуқлари бардавом бўлишини тилаймиз.

← Рўйхатга қайтиш