Биласизми?
Биласизми?

 

БМТ маълумотига кўра, энг кўп кексалар Японияда яшайди, аҳолининг 27 фоизини ёши улуғлар ташкил этади. Иккинчи ўринда Италия - аҳолисининг 23 фоизи кексалар. Учинчи ўринда Европа иттифоқи - 19,7 фоиз.

Кейинги ўринларда АҚШ (15,4 фоиз), Россия (14,1 фоиз). Дунё бўйича эса аҳолининг 8,3 фоизини кекса ёшли кишилар ташкил қилади. 2050 йилга бориб, бу кўрсаткич 15,8 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, бугунги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошган фуқаролар сони 3 миллион нафарга(8,8 фоиз) яқин, 80 ёшдан ошганлар 200 мингдан(0,6 фоиз) ошади, 90 ёшдан ошганлар эса 45 минг нафар(0,13 фоиз) атрофида бўлса, 100 ёшдан ошганлар сони 8 минг нафардан(0,02 фоиз) зиёдни ташкил этади.

← Рўйхатга қайтиш