“Ватаним — фахрим!” тадбири кўтаринки руҳда ўтди

 

Когон туманидаги “Когон” МФЙ гузарида Ўзбекистон ХДП вилоят ва туман партия кенгашлари масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар, партиянинг аёллар ва ёшлар қаноти аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним-фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси З.Туйева сўзга чиқиб, йиғилганларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклади. Истиқлол йилларида эришган ютуқларимиз, бугунги кундаги ислоҳотлар, мамлакат имижини кўтаришга хизмат қилаётган ички ва ташқи сиёсатимиз ҳақида тўхталди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З.Жабборова истиқлолнинг сиёсий партиялар ва улардан сайланган депутатларга берган имкониятлари, навбатдаги Президентлик сайловининг истиқлолнинг 30 йиллиги шароитида ўтаётганлигида размий маъно борлиги, ислоҳотларнинг халқимиз оғирини енгил қилишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида фахрий нуронийлар ўртасида шахмат-шашка, стол тенниси каби спорт мусобақалари уюштирилди. Ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш