Биринчи синфга турли сабабларга кўра кеч борган болалар учун тезлаштирилган таълим тизимини жорий этиш
Биринчи синфга турли сабабларга кўра кеч борган болалар учун тезлаштирилган таълим тизимини жорий этиш

 

Таъкидлаш лозим, таълим сифати нафақат таълим ташкилотида яратилган шароитлар, ўқитувчиларнинг билими, малакаси, балки ўқувчилар билимини баҳолаш тизими, уни амалга ошириш усуллари, воситалари билан ҳам белгиланади.

Шу сабабдан ҳам таълим олувчиларнинг ўзлаштириши, кўникма ва малакаларни текшириш ва баҳолаш таълимда зарур жараён ҳисобланади. Шу билан бирга, ўқувчилар билимини баҳолаш орқали таълим бериш жараёнида олдимизга қўйилган мақсадларга эришилганлик даражасини аниқлаш сифатида қараш боланинг ўзлаштирганлиги, эгалланган малака ва кўникмалари нуқтаи назаридан ҳар доим ҳам тўғри хулосалар чиқаришда хатоликларга олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон ХДПнинг биринчи синфга кеч борган болалар учун тезлаштирилган таълим бериш ва ўзининг ёшига мос юқори синфга ўтказиш тартибини жорий этиш ташаббуси уларнинг интеллектуал, ижтимоий ва эмоционал ривожланиши учун қулай муҳит яратиш зарурлиги билан асосланади. Ушбу ёндашув ўқув жараёнини ҳар бир ўқувчининг эҳтиёжлари ва хусусиятларига мос келишини таъминлашга имкон беради, бу эса уларнинг таълим натижаларини яхшилашга ва ўқув жараёнидан умумий қониқишга олиб келади.

АҚШда тезлаштирилган таълим асосида иқтидорли болаларни юқори синфларга ўтказиш амалиёти кенг тарқалган. Бундай ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус дастурлар, шу жумладан мослаштирилган ўқув дастурлари, малака ошириш курслари ва мослаштирилган ўқув материаллари мавжуд.

Энг яхши таълим тизимига эга мамлакатлардан бири Финляндияда ҳам болаларни ёши ва тайёргарлик даражасига мос келадиган синфларга ўтказиш амалиёти мавжуд. Бу ўқув натижаларини яхшилашга ва ўқувчиларнинг мактабга яхшироқ мослашишига ёрдам беради.

Таълим соҳасидаги юқори стандартлари билан танилган Сингапурда ҳам ўқув жараёнини оптималлаштириш ва иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш учун уларни юқори синфларга ўтказиш тизими қўлланилади.

Албатта, партиямизнинг ушбу ташаббуси ижобий ва яхши натижалар беришига ишонамиз. Чунки бу ташаббус устида анчадан бери иш олиб борамиз.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Партия муносабати Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш