Сайловчининг ишончини қозониш йўлланган мурожаат ечимига боғлиқ

 

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси У.Абдуназаров аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, муаммоларни тезкорлик билан жойида ҳал этишга қаратилган «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида сайловчилар билан мулоқот ташкил қилди.

Бекобод шаҳридаги «Металлург» МФЙ биносида бўлиб ўтган учрашувда бир гуруҳ аҳоли вакиллари иштирок этди. Учрашувда маҳалла фаолларидан Ғ.Баҳромов, С.Ниёзматов ва Х.Бердиқулов сўзга чиқиб, ҳудуддаги муаммоларни айтиб ўтди.

Жумладан, ички кўчаларни таъмирлаш ва асфальт ётқизиш, тунги ёритиш тизими, маҳалла нуронийлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича масалалар кўриб чиқилди. Учрашувда кўтарилган масалаларнинг ечими бўйича тегишли мутасаддиларга сўров йўлланиши таъкидланди.

Депутат электорат ўйлантираётган масалаларни ўрганиш, аҳолини турмушини янада яхшилаш бўйича фуқаролардан таклифлар ҳам сўради. Шу билан бирга, уларга турли дастурлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан назорат ўрнатишнинг аҳамият ва бунда жамоатчиликнинг иштироки муҳим экани таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш