
иш ҳақларининг тўланмаётганлиги бўйича депутат сўрови юборилди
“Enter Engineering” компанияси ишчиларга ойлик иш ҳақларини ўз вақтида бермаётгани ва компенсациялар тўламаётгани билан боғлиқ хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, Олмалиқ туманида жойлашган “3-Мисни бойитиш фабрикаси”, Фарғона вилоятида жойлашган “Нефтни қайта ишлаш заводи”, Ғузор туманида жойлашган “GTL” заводи ва бошқа ўнлаб йирик лойиҳаларда ишлаётган ходимларнинг ойлик маошлари тўланмаслиги оқибатида турли муаммо ва қийинчиликлар юзага келмоқда, Меҳнат кодексининг талаблари қўпол равишда бузилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик фракцияси аъзоси Анваржон Нурматов мазкур ҳолатларни кўриб чиқиш ва меҳнат қонунчилигининг бузилиши юзасидан ўз нуқтаи назарларини тақдим этишларини сўраб Бош прокурор Н.Йўлдошев ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Зохидовга депутатлик сўровини юборди.