Ногиронлиги бўлган фуқаролар учун яратилган шароитлар ўрганилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижтимоий тенглик ва ижтимоий адолат тамойилларига содиқ ҳолда, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун қулай муҳит яратиш масалаларига доимий эътибор қаратиб келмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И. Токарева ҳамда Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Г. Азимова Юнусобод туманидаги 6-даҳада жойлашган автотураргоҳ ва савдо расталарида бўлиб, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун мавжуд шароитларни ўрганди.

Депутатлар томонидан ҳудудда имконияти чекланганлар учун яратилган шароитлар, жумладан, пандуслар, тутқичлар ва махсус каби инфратузилма имкониятлари кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида мавжуд камчиликлар таҳлил қилиниб, ногиронлиги бўлган фуқароларга янада қулайроқ шароит яратиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш