Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари Д.Мамаджанова ва Ш.Ахмедовлар Фарғона туманида бўлиб, у ердаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга давлат томонидан ажратилаётган арзон уй-жойлар ҳолати, шунингдек, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган бино ҳамда иншоотлар устидан ҳуқуқни эътироф этишга қаратилган қонун ижроси билан танишдилар.
Депутатлар тумандаги Янги аср маҳалласида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишлари, иш сифати ва лойиҳага мувофиқлиги юзасидан масъуллардан маълумот олдилар. Қурилиш майдонида бўлиб ўтган суҳбатда уй-жойлар эҳтиёжманд, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган шахслар ва кўп болали оилаларга тенг ва адолатли тарзда тақсимланиши бўйича фикр алмашди.