Аҳолининг бандлик даражаси ўрганилди
Депутатимиз Зокиржон Зоҳидов Фарғона вилоятининг Риштон туманида жойлашган “Ар-Рошидоний” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, у ердаги аҳолининг бандлик даражаси билан танишди. Сабаби, аҳоли бандлиги масаласи Халқ демократик партиясининг устувор дастурий мақсадларидан бири ҳисобланади.
Бундан ташқари З.Зоҳидов ҳудуддаги ёшлар ва аёллар билан ишлаш йўналишидаги амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Қолаверса, маҳалла раиси ва фаоллар билан бўлган суҳбат чоғида мавжуд муаммолар, фуқароларнинг мурожаатлари ва уларни ҳал этиш механизмлари муҳокама қилинди. Депутат аҳолининг таклиф ва мулоҳазаларини эшитиб, уларни ўрганиш ва ечим топиш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилинишини таъкидлади.