Бойсундаги мактабда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлар ўрганилди

 

2025-йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Сурхондарё вилоятидаги бир қатор ижтимоий соҳа объектларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган. Жумладан, Бойсун туманидаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳам шундай объектлардан бири эди.

Жорий йилнинг 14-июль куни Ўзбекистон ХДП Бойсун туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З.Ўзбекова ҳамда туман Кенгашидаги бир гуруҳ депутатлар иштирокида ушбу мактабда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлар ўрганилди.

Ўрганишлар давомида амалга оширилаётган ишлар билан биргаликда, баъзи муаммолар ҳам кўзга ташланди. Аниқланган муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал этиш бўйича таклифлар олинди. Мутасадди ташкилотларга мурожаатлар йўлланди. Уларнинг ижобий ҳал этилиши устидан депутатлик назорати ўрнатилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш