Депутатимиз сўрови билан энг «оғир ҳудудларда» электр таъминоти яхшиланмоқда
Депутатимиз сўрови билан энг «оғир ҳудудларда» электр таъминоти яхшиланмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатимиз Зокиржон Зоҳидов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудовга депутатлик сўрови юборган эди.

Депутатимиз Фарғона вилояти Риштон тумани «Жахонобод» маҳалласи ва Сўх туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди. Учрашувда сайловчилар томонидан маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилашга мақсадида Риштон туманидаги иқтисодий-ижтимоий ҳолати энг «оғир ҳудуд» ҳисобланган «Т.Aхмедов», «Жаҳонобод», «Чўнғара» МФЙлари ҳамда Сўх туманидаги маҳаллаларнинг электр таъминотини яхшилаш бўйича бошланган ишлар якунига етказилмаганлигини маълум қилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, депутат вазифалар тўлиқ бажарилмаганлиги фуқароларнинг ҳақли эътирозларига ҳамда такрорий мурожаатларнинг кўпайишига сабаб бўлаётгани билдириб, келтириб ўтилган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш ҳамда режалаштирилган ишларни якунлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вазирликдан асосли маълумот тақдим етишини сўраган.

Вазирликнинг жавоб хатида Риштон туманидаги «Т.Aхмедов» МФЙ 5 дона трансформатор ва 6,9 км, «Чўнғара» МФЙ 1 дона трансформатор ва 7,1 км, «Жахонобод» МФЙда эса 1 дона трансформатор ва 2,1 км узунликдаги электр тармоқлари қурилиб, монтаж ишлари якунига етказилгани айтилган.

Шунингдек, Сўх тумани ҳудудида 49 та трансформатор ва 112,9 км электр тармоқлари қуриб битказилгани келтирилиб, иш жараёнида аҳоли мурожаатлари асосида лойиҳанинг кўлами кенгайганлиги сабабли қўшимча 33 та объектда 5 дона трансформатор ва 41,6 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини қуриш 2025 йилга режа қилингани қайд этилган.

 

 

 .pdf файл юкланишини кутинг

 

Юклаб олиш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш