Муаммога депутат сўрови орқали ечим топилди

Қува туман Кенгашидаги депутатимиз О.Олимовга туманнинг Юзия маҳалласи Шодлик кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан ҳудудда бир неча йилдан буён электр энергияси таъминоти тизимида муаммолар борлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Депутат мурожаатга асосан, туман ҳокими ўринбосари Муслимжон Акбаровга ҳудудга трансформатор ўрнатиш масаласида депутатлик сўрови юборган.
Жавоб хатида шу йилнинг 3-чораги якунига қадар, яъни куз-қиш мавсуми бошланмасидан олдин ҳудудга трансформатор ўрнатилиши маълум қилинган.