Ижтимоий объектлар ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди

 

Қонунчилик палатасидаги депутатимиз Зокиржон Зоҳидов Риштон туманида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Депутат даставвал, туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, стерилизация бўлимида аутсорсинг хизмати билан танишди. Шундан сўнг бирлашманинг туғруқхона бўлимидаги шифокор ва ҳамширалар билан мавжуд муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

Шунингдек, Зокиржон Зоҳидов туманнинг Бўстон ва Воҳим маҳаллаларига бориб, ҳудуддаги еттилик фаолияти юзасидан ўрганиш олиб борди. Маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтириш, профилактика инспекторлари ва ҳудудий бошқа тузилмалар билан ҳамкорлик даражаси танқидий ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан боғланилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш