Андижонда депутатлар ва ўқитувчилар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатларимиз Одилжон Иминов ва Анваржон Нурматов Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб, “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” байрам тадбирида иштирок этдилар.

Улар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бердилар.

Сўнгра мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар билан суҳбат ташкил этилди. Ўқитувчилар ўз фаолиятида учраётган муаммолар ҳақида гапириб беришди. Масалан, дарсликлар сифати, ўқитувчилар учун тест синовлари саволларидаги номутаносибликлар, АКТ тизимидаги муаммолар, ўқув режаларида соатлар тақсимотидаги камчиликлар каби масалалар бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Депутатлар аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида масъул идоралар билан боғланиб, уларнинг ижобий ечимига келишиб олишди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш