Махсус таълим даргоҳида жиддий муаммолар аниқланди
Депутатимиз З.Зоҳидов Бағдод тумани, “Конизар” МФЙда жойлашган 16-махсус таълим муассасасида ўрганиш олиб борди.
Бу муассасада ҳозирда 240 нафар бола тарбияланмоқда. Ўрганиш давомида бир қатор муаммолар, хусусан, коридор ва айрим хоналарда иссиқлик батареялари тўла қувват ишламаслиги, ошхонадаги аутсорсинг хизматининг сифат муаммолари, вақтида овқат тайёрлаш ва унинг сифати масаласида жиддий камчиликлар аниқланди.
Бу муаммолар эса ўз навбатида муассасада тарбияланаётган болаларнинг тўғри ва вақтида овқатланиши, уларнинг саломатлигига салбий таъсир таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўрганишлар якунида депутат мавжуд муаммоларнинг амалий ечими борасида мутасадди ташкилот ва масъуллардан аниқ режали ечимларни тақдим этишларини сўради.