Халқ билан мулоқот – демократик ислоҳотларнинг амалий ифодаси

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зокиржон Зоҳидов иштирокида Сўх туманининг “Малбут” маҳалласида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашув давомида аҳоли томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид қатор долзарб масалалар кўтарилди. Хусусан, ер муносабатларини тартибга солиш, инфратузилмани яхшилаш, ичимлик суви таъминоти, электр энергияси барқарорлиги, ички йўлларни таъмирлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан аниқ таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Депутат томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни қонуний асосда ҳал этиш, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тизимли чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди. Қайд этилган масалалар парламент назоратига олиниши маълум қилинди.

Шунингдек, ташриф доирасида “Девайрон” МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти – Ҳаппй Кидс Аcадемй фаолияти ҳам ўрганилди. Таълим сифати, болалар учун яратилган шарт-шароитлар, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги очиқ мулоқот – “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий тасдиғи бўлди. Халқ билан бевосита мулоқот қилиш, муаммоларни жойида ўрганиш ва уларнинг ечими юзасидан аниқ чоралар белгилаш – парламент фаолиятининг устувор йўналишидир.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш