Мактабгача таълим ташкилотининг қурилиши депутат назоратида

 

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Д. Хасанова томонидан шаҳарда амалга оширилаётган қурилиш ишлари депутатлик назоратига олинган.

Жумладан, бугунги кунда “Қизил-қум” овулида 17-сонли мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси қурилмоқда. Режага кўра, ушбу муассаса 180 ўринга мўлжалланган ва 2 қаватли замонавий бинога эга бўлади. Қурилиш ишлари учун 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлиб, мазкур объектни фойдаланишга топшириш муддати жорий йилнинг октябрь ойига белгиланган.

Янги боғча ишга туширилиши натижасида ҳудуддаги болалар учун замонавий ва қулай таълим шароитлари яратилиши кутилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш