Қаршида таълим соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

 

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Имомназар Турсунов ва Шарофиддин Назаров соҳа вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчилик ташаббуслари ҳамда соҳани янада ривожлантиришга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги, эвакуация тизими ва фавқулодда чиқиш имкониятлари, иситиш, ёритиш ва сув таъминоти тизимларининг ишлаш ҳолати ҳамда соғлом таълим муҳитини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш