Олмалиқда ишдан бўшатилаётган аёллар масаласи депутатларимиз назоратида
Олмалиқда ишдан бўшатилаётган аёллар масаласи депутатларимиз назоратида

 

“Олмалиқда нима бўляпти?” Сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан халқ депутатлари олмалиқ шаҳар кенгаши ЎзХДП депутатлик гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича расмий муносабат.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 июнь куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “Халқ овози!” саҳифасида (16492 нафар аъзога ега) ва бошқа ижтимоий тармоқларда “Олмалиқда нима бўляпти?” сарлавҳаси остида видеолар тарқалди.

Видеолавҳалардан Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Aммафос-Махам” AЖ томонидан кўп йиллардан буён иш фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ аёлларни сабаби очиқланмасдан ишдан бўшатиб юборилаётганлиги англашилади.

Ҳолатни ўрганиш мақсадида Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари, жумладан ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари Зафар Aдилов ва Ергаш Aбдурайимов ҳамда Халқ демократик партияси шаҳар кенгаши раиси Мансур Мусайевлардан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Жорий йилнинг 10 июнь куни “Aммафос-Махам” AЖ нинг тегишли мутасаддилари ва депутатлар иштирокида юзма-юз мулоқотга киришилди.

Aниқланишича, “Aммафос-Махам” AЖ билан жаъми 99 нафар ходим касаначи сифатида шартнома тузиб, ишлаб келган. Улар корхонага қарашли бўлган ошхона учун қишлоқ хўжалиги махсулотларини йетиштириб берган. 2021-йил 1 март кунидан эътиборан ошхоналар аутсорсинг шартлари асосида мазкур фаолият билан шуғилланувчи компанияга берилган. Ғолиб компания еса зарур бўлган махсулотларни узоқ муддатли шартномалар асосида ўз йетказиб берувчиларидан сотиб олишни афзал кўрган. Натижада жаъми 99 нафар касаначини иш ўринларини қисқартиришга тўғри келган. Улардан 47 нафари Олмалиқ шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган. Корхонанинг ходимлар бошқармаси бошлиғи Барно Мирсаидова берган ахборотга кўра 99 нафар касаначидан 28 нафар аёллар туғруқ таътилида бўлганлиги сабабли бу қисқартиришга учрамаслиги таъкидланди. Қолган 71 нафар касаначи қисқартириш бўйича меҳнат қонунчилигига асосан, расмий огоҳлантирилган бўлиб, улардан 12 нафари огоҳлантириш хатларига ўз розилиги билан имзо чеккан. Қолган 59 нафар касаначи корхона томонидан қисқартирилиш ҳолатига розилик билдирмаган.

“Aммафос-Махам” AЖнинг бошқарув раиси ўринбосари Жўра Юсуповнинг таъкидлашича, ҳозирги ҳолатга кўра, юқорида қайд етилган барча касаначилар “Aммафос-Махам” AЖдан ҳали ишдан бўшатилганича йўқ. Улар билан тузилган мехнат шартномаси ўз кучида. Берилган огоҳлантириш даврида мехнат кодексида белгиланган тартибда ўртача ойлик иш ҳақи ва бошқа имтиёзлар сақланиб қолинган. Корхона раҳбарияти томонидан иш ўринлари қисқартирилаётган касаначиларга тушунтириш ишлари олиб борилганлиги таъкидланди. Корхона йетакчи мутаҳассис-юристконсултанти Улуғбек Ергашев ва Касаба уюшмаси раиси Нодир Тоғайевларнинг таъкидлашича, ходимларнинг қисқартирилиши билан боғлиқ барча процеслар белгиланган қонун доирасида амалга оширилмоқда.

Депутатлар томонидан билдирилган фикрларга кўра, хўжалик юрутувчи субйект сифатида корхона ўз иқтисодий манфаатларини, енг аввало иқтисодий фойдани кўзлаши табиий. Шундай бўлсада бизнингча, корхона қисқартиришга тушган касаначиларнинг мутаҳассислиги ва имкониятларини чуқур таҳлил қилган ҳолда корхонанинг яқин келажакдаги ишчиларга бўлган еҳтиёжини прогноз қилиши ва имкон қадар мана шу касаначиларни бошқа доимий ишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиши керак.

Шунингдек, 2021-йилнинг 11 июнь куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши раҳбари Қ.Хамдамов, депутатлар, сектор раҳбарлари, “Aммафос-Махам” AЖ мутасаддилари, хуқуқшунослар ва бошқа масъуллар ҳамда қисқартиришга тушган касаначилар иштирокида мулоқот ташкил етилди. Натижада иш ўринлари қисқартирилаётган касаначи ходимларга корхонадан бошқа иш ўринлари таклиф етилишига келишиб олинди.


Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши

ЎзХДП депутатлик гуруҳи

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш