– эркин ва адолатли сайловлар омилидир
Улуғбек ИНОЯТОВ, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Марказий Кенгаши раиси:
— Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг қабул қилиниши 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясининг сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга йўналтирилган ишларнинг якуни бўлди.
Қайд этиш жоизки, бу илгари сайлов ҳуқуқи соҳасида амал қилган барча қонунларни битта қонунчилик ҳужжатида бирлаштиришгина эмас. Бу билан сайловларни ташкиллашириш ва ўтказишнинг қатъиян янги ҳуқуқий майдони яратилди.
Ўзбекистон ХДП экспертлари бошқа партиялар экспертлари сингари, Сайлов кодекси лойиҳасини ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этишди. Ва шуни мамнуният билан қайд этмоқчиманки, партияларнинг сайлов жараёнида иштирок этиши учун тенг имкониятлар яратишнинг ҳуқуқий асосларини кучайтириш бизнинг ҳамкорликдаги ишларимизнинг самараси бўлди.
Қонунчилик палатаси учун депутатларни сайлашда бевосита Ўзбекистон Экологик ҳаракати томонидан квоталарнинг бекор қилиниши сиёсий партияларнинг сайловларда иштироки учун чинакам тенг имкониятларни таъминлаш бўйича муҳим қадамлардан бири бўлди. Илгари амал қилган меъёр мазкур ҳаракат аъзолари учун бир томонлама устунликларни яратган ҳолда, бир пайтнинг ўзида парламентнинг қуйи палатаси учун сиёсий партиялардан депутатларни сайлашда ўринлар сонини камайтирар эди.
Энди эса, фақат сиёсий партиялар депутатликка ўз номзодларини киритадилар, бу эса, сайловлардаги рақобатнинг кучайишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Қонунчилик палатаси депутатлигига бўладиган сайловларда партиялар иштирокини қўллаб-қувватлаш учун имзоларни тўплаш пайтида амал қилган асоссиз чекловлар ҳам олиб ташланди. Энди ҳар бир сайловчи ўз имзоси билан сайловларда бир неча партиялар иштирокини қўллаб-қувватлаши мумкин. Ушбу масалада сайловларда иштирок этишни қўллаш ва муайян сиёсий партия номзоди учун овоз бериш ўртасида тўғри ажратувчи чизиқ тортилган.
Илгари амал қилган меъёр сайловчиларни мазкур босқичда сиёсий жиҳатдан яхши деб билган танловларини аниқлаб олишларига ундаган эди. Бу эса, сайловчининг овоз бериш кунида ўз қарорини қабул қилишини назарда тутувчи сайлов жараёни мантиғига зид келади.
Сайловлар шаффофлигини таъминлашда сиёсий партиялардан кузатувчилар ролининг кучайтирилиши, уларнинг сони бўйича белгиланган асоссиз чекловларнинг бекор қилиниши, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларининг қонунчилик жиҳатидан мустаҳкамланиши ва сайлов участкаларида партияларнинг ваколатли вакиллари институтининг сезиларли даражада кучайтирилиши муҳим аҳамият касб этади.
Сайлов кодексида сайловолди ташвиқотини олиб боришни тартибга солувчи меъёрлар ҳам унификация қилинган ва тартибга солинган, ташвиқот шакллари ва улардан фойдаланиш тартиби аниқ белгиланганки, бу ҳам сайлов жараёнида партиялар иштироки учун тенг шароитлар яратиш кафолатларини кучайтиради.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўладиган эндиги сайловлар эркин ва адолатли сайловларни ўтказиш бўйича умумэътироф этилган халқаро мезонларга тўла мос келиши учун зарур ҳуқуқий пойдевор яратади.
Биз шуни яхши тушунамизки, сайловларда иштирок этиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш – бу янги ҳуқуқ ва имкониятлар бўлибгина қолмай, сайловларда бизнинг партиямизни қўллаб-қувватлайдиган сайловчилар манфаати йўлида улардан самарали фойдаланиш бўйича партиялар масъулиятининг ошиши ҳамдир.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси сайлов кампаниясига киришар экан, ўзининг ғовий ва дастурий ҳужжатларини янгилашга ҳаракат қилади.
Биз мамлакатимизнинг замонавий тараққиёт тенденциялари ва Стратегиядаги энг муҳим йўналишларни ҳисобга олган ҳолда, сиёсий ғояларимиз тамойилларини ойдинлаштирдик, кўплаб устувор дастурларимизни қайта кўриб чиқдик ва аниқлаштирдик.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижтимоий ва моддий ҳолатидан қатъи назар барча фуқароларнинг ижтимоий тенглиги, ҳокимиятнинг халқ назорати ва ҳисобдорлигини таъминловчи, ҳамда аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламининг юксак даражада ижтимоий таъминланганини кафолатлайдиган ижтимоий демократик давлат қуришни ўзининг энг олий мақсади деб билади.
Партиямиз бунинг учун, биринчи навбатда, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишни таъминлаш зарур, деб ҳисоблайди. Бу борада энг аввало, кам таъминланганлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг турмуш даражасини оширишни бунинг асосий мезонларидан деб ҳисоблаймиз. Бу барқарор иқтисодий тараққиёт ва демократик давлат барпо этишнинг зарур шарти сифатида ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш асосларидан бири ҳисобланади.
Шу боис, партия пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақалар тўлаш, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича амалдаги тизим самарадорлигини ошириш юзасида қатор чора-тадбирларни таклиф этишни кўзда тутади.
Масалан, пенсионерлар, меҳнатга лаёқатсиз ногиронлар, ёлғиз қариялар ва аҳолининг ҳимояга муҳтож бошқа қатламларининг ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қондириш вазифасини ҳал этишда ижтимоий тадбиркорлик ва давлат-хусусий шериклигининг ролини ошириш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Партия Ногиронлар учун тенг имкониятларни таъминлашнинг стандарт қоидаларига таянган ҳолда, ўзининг янги Сайловолди дастурида ушбу соҳадаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритишни кўзда тутади.
Биз ижтимоий тенглик, бошқа мезонлар сингари Ўзбекистоннинг исталган аҳоли пунктлари, жумладан олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларида стандарт таълим ва малакали тиббий ёрдам олиш бўйича тенг имкониятлар ҳамдир, деб ҳисоблаймиз. Шу боис, Ўзбекистон ХДП нинг фикрича, олис қишлоқларда меҳат қиладиган юқори малакали педагоглар ва тиббиёт ходимлари учун қўшимча моддий ва маънавий рағбатлар тизимини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш лозим.
Ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлиги мавҳум тушунча эмас, бизнингча, сон жиҳатдан аниқ мезонларга эга бўлмоғи керак. Шу боис, Ўзбекистон ХДПнинг сайловолди дастурий мақсадларида минимал давлат ижтимоий стандартларни қонуний жиҳатдан белгилаш бўйича таклифлар киритиш кўзда тутилган. Биз шунингдек, тегишли халқаро тавсиялар ва илғор халқаро тажрибага таянган ҳолда, истеъмол саватчаси нархи ҳисоб-китобларига асосланган яшаш минимумини белгилашнинг қонуний тартибга солиш тартиби тўғрисида таклифлар киритиш ҳам зарур деб ҳисоблаймиз.
Партиямиз ўзининг янги дастурий ҳужжатларида шунингдек, банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳолини муносиб иш ҳақига эга барқарор иш ўринларига самарали жалб қилиш, жумладан ногиронларнинг меҳнат бандлигига ёрдам бериш ва кам таъминланган оилалар аъзоларининг тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратади.
Биз шунингдек, кам таъминланган оилалар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларини уй-жой ва коммунал хизматлар, кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш ва стандарт таълим билан таъминлашга фаол кўмаклашиш ҳам муҳим деб ҳисоблаймиз.
Бизнинг бу ва бошқа дастурий устувор вазифаларимиз Ўзбекистон ХДП сиёсий индивидуаллигининг асосини ҳамда депутатлик ўринлари учун бошқа партиялар билан сайловолди кураш предметини ташкил этади
Бошланаётган сайлов кампаниясида биз партиянинг сиёсий мафкураси ва дастурий мақсадларида аҳоли билан фақат сайловолди ташвиқоти даврида мулоқот қилиш керак, деган фикрдаги сайловларга тайёрланишнинг соддалаштирилган нуқтаи назаридан четлашдик.
Ҳозирги кунда партиянинг маҳалилй ва бошланғич ташкилотлари бўйича қатор ижтимоий-сиёсий тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда аҳоли ўртасида Сайловолди дастурига киритиш мақсадида съездга тақдим этиладиган ўша мақсад ва вазифалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.
Биз буни фойдали деб ҳисоблаймиз, чунки бундай ишлар бизнинг сайловолди устувор вазифаларимиз доллзарблигини баҳолаш ҳамда уларда аҳолининг асосий ижтимоий гуруҳларининг ижтимоий манфаатлари ва ҳаётий эҳтиёжларини, тадбирлар иштирокчиларининг тегишли ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни ҳал этиш йўллари ҳақидаги таклифларини максимал даражада ҳисобга олиш имконини беради.
Биз бугун янги ҳуқуқий шароитларда партиялараро рақобат олдинги сайловларга қараганда янада фаол ва мазмунли бўлади, деб ишонч билан айта оламиз. Ўзбекистон Халқ демократик партияси янги кафолатлар ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳамда халқаро ҳамжамиятда умумэътироф этилган электорал ахлоқ тамойилларига қатъий риоя этган ҳолда, рақобат қилишга тайёр.