Ўзбекистон ХДП Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Б. Холмирзаев, Янгийўл туман Кенгаши Халқ депутатлари туман депутати, туман ҳокими У. Ялгашев, туман депутати Л. Шоназаровалар томонидан 57-сайлов округида аҳоли мурожаатлари бўйича учрашув ва сайёр қабул ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2021 йилдаги ПҚ-5118-сонли “Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларнинг 2022 йил учун тумандаги ижроси ҳисоботи берилди. Сўнг 2023 йилда бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар режаси белгиланди.
Шунингдек, аҳоли томонидан бўлган мурожаатлар ўрганиб чиқилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотлар билан келишиб олинди.