Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди
Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан Термиз муҳандислик-технология институти академик лицейида партия дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботига бағишланган “Мен Халқ демократик партиясини танладим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда вилоят Кенгаши масъул ходими Л. Даминов, шаҳар Кенгаши раиси Н. Нормирова, Термиз муҳандислик-технология институти академик лицейи ижрочи директори, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Б. Холлазов ҳамда академик лицей ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан шаҳар партия Кенгаши раиси Н. Нормирова Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Тадбир якунида 10 нафар ёшларга ва хотин-қизларга партия гувоҳномаси топширилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш