Сайлов ва ёшлар

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар кенгашлари томонидан вилоят марказидаги 1-сон академик лицей биносида “Биз тенг адолат ва тенг ҳуқуқ тарафдоримиз” шиори остида “Менинг биринчи сайловим” мавзусида мазкур билим даргоҳида таълим олаётган ўқувчилар ва маҳалла ёшлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқелик аҳамият касб этмоқда. Зеро, Ватанимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши сайлов иштирокчиларининг фаоллиги, сиёсий етуклиги ва пировард натижада сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқдир. Илк маротаба сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган ёшларимиз мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслиги кишини қувонтиради. Уларнинг сиёсий дунёқараши камол топиб, давлат ва жамият миқёсида рўй бераётган жараёнларга ўз муносабатини билдира олиш қобилияти шаклланган. Демак, ёшлар Президент сайловида фаол ва муносиб иштирок этиши шубҳасиз. Тадбирни ўтказишдан мақсад яқинда бўлиб ўтадиган сайловда фуқаролар, айниқса, биринчи маротаба унда иштирок этаётган ёшларни амалдаги Сайлов қонунчилиги билан яқиндан таништириш эди.

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Кенгаши ёшлар сектори мудири Ш. Маткаримова “Сайлов жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни”, Ёшлар парламенти аъзоси А.Худаяров “Сайлов кампанияси ва унда ёшлар фаол иштирокининг аҳамияти” ҳамда партия Урганч шаҳар Кенгаши раиси Ш.Бобожонов “Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини ўтказишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгартиришлар ҳақида” мавзусида маъруза қилиб, ёшларнинг сайловларда фаол иштирокини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, уларнинг ҳуқуқий онги ва тафаккурини янада юксалтириш, демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, сайловга доир билимларини ошириш бўйича маълумотлар бердилар. Тадбирда иштирок этаётган ёшлар ва ёшлар клуби аъзолари томонидан берилган барча саволларга атрофлича жавоб берилди.

Бу каби ташвиқот тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш