Партия кузатувчилари ўқитилди

 

Сайловларни кузатиш фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга оширишга, сайловларнинг шаффоф ва ошкора ўтишини таъминлашга ёрдам беради. Бу жараёнда кузатувчининг вазифаси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шу жумладан, сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида сайлов қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат.

24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови муносабати билан Шуманай туманида Сайлов кодекси талаблари асосида 19 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, уларга 19 нафар кузатувчи, 19 нафар ваколатли вакил бириктирилган. Барчаси округ сайлов комиссиясидан рўйхатдан ўтказилиб, тегишли гувоҳномалар берилган.

Бугун кузатувчи ва ваколатли вакиллар учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинар ишида Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон республикаси Кенгаши раиси Халилла Ешимбетов иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумотлар, тегишли тавсиялар берди.

Ўқув-семинарда барча сайловда фаол иштирок этишга, Президент сайловининг уюшқоқлик ва юксак савияда ўтишига муносиб ҳисса қўшишга чақирилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш