Назирова Иба Кушжановна
Назирова Иба Кушжановна
Назирова Иба Кушжановна

Навоий вилояти (2015 йил)

Назирова Иба Кушжановна, 01.01.1961 йилда Навоий вилояти Конимех туманида туғилган, Конимех туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори. 2006 йил Мустақилликнинг 15 йиллиги кўкрак нишони, 2007 йил “Шуҳрат” медали, 2010 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган. 2014 йилда халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган.

Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати, ўзининг ҳудудидаги партия депутатлари билан биргаликда электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишида олиб борган фаолияти учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.