Қурбонов Икром Ҳамитович
Қурбонов Икром Ҳамитович
Қурбонов Икром Ҳамитович

Сурхондарё вилояти (2015 йил)

Қурбонов Икром Ҳамитович, 07.06.1955 йил Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган. Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раисининг ташкилий-кадрлар ишлари бўйича ўринбосари.

Сурхондарё вилоят партия ташкилотининг ташкилий салоҳиятини мустаҳкамлаганлиги, партия ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб-ташвиқ этишдаги самарали ижтимоий фаолияти, дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.