Халимбетов Бахтиёр Юлдашевич
Халимбетов Бахтиёр Юлдашевич
Халимбетов Бахтиёр Юлдашевич

Хоразм вилояти (2015 йил)

Халимбетов Бахтиёр Юлдашевич, 05.12.1958 йил Хоразм вилояти Гурлан туманида туғилган. Гурлан туманидаги “Истиқлол самар” фермер хўжалиги раҳбари. 2009 йилда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутатлигига сайланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлган.

Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати ва ўзининг ҳудудидаги партия депутатлари билан биргаликда электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишида олиб борган фаолияти учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.