Раҳматов Шароф Сирожович
Раҳматов Шароф Сирожович
Раҳматов Шароф Сирожович

Қашқадарё вилояти (2015 йил)

Раҳматов Шароф Сирожович, 14.03.1961 йил Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. “Муборакнефтгаз” унитар шўъба корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида ишлайди. 2001 йилда “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 10 йиллиги” кўкрак нишони, 2002 йилда “Шуҳрат” медали, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг “EHTIROM NISHONI” билан тақдирланган. 2014 йилда халқ депутатлари Муборак туман Кенгаши депутатлигига сайланган.

Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати ва ўзининг ҳудудидаги партия депутатлари билан биргаликда электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишида олиб борган фаолияти учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.