Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна
Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна
Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна

Марказий Кенгаш (2015 йил)

Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна, 24.01.1958 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган, Марказий Кенгаш аъзоси, партия фахрийси. 2004 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. 2005 йилда Республикамизнинг саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жаҳон андозалари асосида юксалтириш, фан-техника ютуқлари ва илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, тинчлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. Иқтисод фанлари доктори, профессор.

Кўп йиллар давомида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг равнақи йўлида олиб борган самарали ижтимоий фаолияти, партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.