Ўзбекистон ХДП Пискент туман кенгашининг ҳаракат дастури асосида 2019 йил 4-чорагида Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги 2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорининг тумандаги ижросини ўрганилди. Халқ депутатлари туман кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари ҳудуддаги қатор МТМда бўлди. Ишчи гуруҳ раиси этиб, Ижтимоий маданий масалалар бўйича доимий комиссия раиси, туман Кенгаши депутати Р.Эргашева тайинланди.
Аввалроқ мазкур масала юзасидан туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари С.Исақулов, МТМ туман раҳбари Г.Эрназарова, ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари И.Раимқуловага депутатлик сўрови билан мурожаат қилинган. Туман кенгашига фуқаролардан бўлган мурожаатлар асосида вазият ўрганилди.
Саидобод МФЙ ҳудудидаги 19-мактабгача таълим муассасасида янги 200 ўринли боғча қурилиши олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар 65 фоиз иш бажарилган. Ушбу жараёнга 42 нафар ишчи жалб қилинган. Муассаса 8 декабрга битказиб берилиши режалаштирилган. Қурилиш жадаллик билан олиб борилмоқда.
“Файзиобод” МФЙдаги 120 ўринга мўлжалланган янги боғча ҳақида бундай, деб бўлмайди. Тез орада ишга туширилиши режалаштирилган муассасада қурилиш 50 фоизга ҳам етказилмаган. “Мустақиллик” МФЙдаги 150 болани қамраб олишга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасида ҳам қурилиш бошланган. Бироқ натижада 46 фоизни кўрсатмоқда. “Дўстлик” маҳалласида маблағ йўқлиги сабали тўхтаб иши тўхтатилан болалар боғчасининг ҳолати бошқаларданда паст кўрсаткичда. 120 нафар қора кўз кутиб турган иншоотнинг атиги 20 фоизи қуриб битказилган холос.
Депутатларнинг кейинги манзили “Майлобод” маҳалласи бўлди. У ердаги 90 ўринли 4 мактабгача таълим муассасасида 2018 йилнинг сентябрь ойида таъмирлаш ишлари бошланган. Боғча болалари ўтган давр давомида тумандаги 6 МТМнинг қўшимча хоналарига қатнамоқда. Вақтинчалик бориб туриши керак бўлган ҳолатда, бир йилдан ошибдики, таъмирлаш ниҳоясига етказилмаган. Ота-оналарнинг мурожаатлари асосида ҳолат ўрганилиб, қурилиш ишлари учун маблағ ажратилди. Бугунги кунда иш олиб борилмоқда.
3 МТМ тумандаги Холқиберди МФЙ худудида жойлашган. Муассаса 120 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда қурилиш ишлари 91 фоизга етказилган. Қолан қисми маблағ етмагани сабабли тўхтаб турибди. Мазкур ҳолат ҳам ишчи гуруҳи аъзоларининг эътиборидан четда қолмади.
Депутатлар ҳар бир камчилик, бажарилмаган ишлар сабаби атрофлича ўрганди. Масалани партия гуруҳи ва доимий комиссия йиғилишларида муҳокама қилиш, шунингдек, сессияга олиб чиқишга келишиб олинди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.