Имзо йиғиш жараёнларида хотин-қизлар фаол

 

Барча жойларда бўлгани каби Бухоро вилоятида ҳам партия ҳамда номзодни қўллаб-қувватловчилар имзоларини йиғиш ишлари бошланди. Ҳар доимгидек партиямиз сафи ва тизимидаги етакчи аёллар жараёнда сидқидилдан иштирок этишмоқда. Жумладан, Бухоро шаҳрининг барча маҳаллаларида, ташкилот ва муассасаларда иш қизғин. Партиянинг Бухоро шаҳар кенгаши 2400 нафар сайловчининг имзосини йиғиш тараддудида.

Дастлаб фуқароларга имзо варақаларини тўлдириш тартиб тамойиллари тушунтириб бериляпти. Шундан сўнг Халқ демократик партияси дастурий ғояларини қўллаб-қувватлаган ҳайрихоҳлар имзо қўйишмоқда. Улар орасида сайлов жараёнларида илк маротаба қатнашаётган ёшлар ҳам мавжуд.

 

Шоҳиста Набиева,

Бухоро вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш