Хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Дастурида доимий иш жойига эга бўлмаган фуқаролар, биринчи навбатда, оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Бу борада партия томонидан амалга оширилаётган “Аёлларга кўмак” лойиҳаси хотин-қизларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

“Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасидаги бепул тиббий кўрик Халқ демократик партияси Бектемир туман Кенгаши томонидан “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлардан 35 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шифокор мутахассисларнинг хулосасига кўра улардан икки нафарига даволаниш учун йўлланма, бошқаларига дори-дармонлар берилди.

Лойиҳа туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

 

ЎзХДП Бектемир туман кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш