Партия янгиликлари
Виждонли депутат сайловчи билан елкама-елка туради
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари З.Зоҳидов, У.Қўчкоровлар томонидан сайловчиларни ўйлантираётган муаммолар аниқлаш ва уларни ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди...
Шерзод Раҳмонов Мактабгача таълим вазирлигига депутатлик сўрови билан чиқди (видео)
Пешку туманидаги йиллар давомида яроқсиз, тўкилиб тушай, деб турган биноларда фаолият олиб бораётган иккита боғчани таъмирлаш бўйича Президент топшириғи ва Вазирлар Маҳкамаси қарорида вазифалар белгиланганлигига қарамай, амалий ишлар бошланавермаган. Нега бундай бўлган? Мутасаддиларнинг масъулиятсизлиги сабаб болалар оғир таълим-тарбия олиши керакми?..
Депутатлик сўровига муносабат
Аҳолини ўйлантираётган масалалар тезда ҳал этилишида, партия электорати манфаатлари ҳимоя қилинишида депутатлик сўровининг ўрни беқиёс. Шунингдек, масъуллар эътиборидан четда қолаётган муҳим ижтимоий аҳамиятга эга муаммолар ечим топишида, ҳудудларда қонун ва фармонларнинг ижроси устидан назорат ўрнатишда ҳам сўровларнинг аҳамияти катта. Шу боисдан Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутатлар мазкур масалага алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Турли ташкилот ва идораларга сўровлар юбориб, уларнинг ижросини назоратга олишмоқда...
Халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун! (видеоролик)
Шарофиддин Назаров: «МАҚСАДНИ ЯНГИЛАШ, ВАҚТНИ ЭСА ҚАДРЛАШ КЕРАК»
Авваллари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига бир ёқлама ёндашилган. Хом ашё базаси етарли, демак, ўша ҳудуд яхши, деб баҳоланаверган. Ишлаб чиқариш жойлаштирилганда ҳам инфратузилма қулайлиги биринчи ўринда турган. Натижада олис қишлоқлар эътибордан четда қолиб кетган. Ҳозирда эса бунинг мутлақо акси. Ҳар бир ҳудуднинг меҳнат салоҳияти, аҳолининг талаби, жойлашуви, иқлимидан келиб чиқиб, инвестицион лойиҳалар устида ишланмоқда. Бу эса иқтисод соҳасида ҳам янгича ёндашувни талаб қилмоқда. Энди фақат лойиҳа билан иш битмайди. Шу ўринда иқтисодий жараёнларни ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини шакллантириш масалалари ҳам долзарб бўлиб бораяпти...
Бизда ажрашиш осонми?
Оилаларни сақлаб қолиш учун қонунчиликка ўзгартириш киритиш кераклигини ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда
Данғарадаги ХДП депутати сайловчилар муаммоларини ҳал этди
Партия фаоллари ва депутат уйма-уй юриб, хотин-қизлар билан суҳбат қуришди. Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ҳамда касаначиликни ривожлантириш оркали аёллар бандлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди. Хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди...
Оила мустаҳкамлигини таъминлашга барча масъул
Камбағалликни қисқартириш, оилалар даромадини ошириш бўйича кўплаб амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Депутатлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари уйма-уй юриб, аҳолининг турмуш тарзидан хабардор бўлмоқда. Иш бошлашга иштиёқи ва қизиқиши бор, лекин қўлида маблағи йўқ фуқаролар фаол қўллаб-қувватланмоқда. Томорқадан оқилона фойдаланиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориляпти...
Ёшлар парламенти ўзига ишонганлар учун минбар бўлиши керак
Яна бир муҳим жиҳати шуки, ёшлар Ўзбекистон йигит-қизларига бугун нима кераклигини ҳаммадан кўра яхшироқ билади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳаётини ўзгартириш, муаммоларни енгишда учраётган тўсиқларни улар аниқ ва тиниқ кўра олади. Шу маънода, қонун лойиҳалари муҳокамаларида айнан ёшлар вакилларининг иштирок этиши парламентда уларнинг манфаати ишончли ҳимоя қилиниши, камчиликлар, муаммолар асосли тарзда кўриб чиқилиши, янги ғоялар билан суғорилган таклифлар акс этиши учун хизмат қилади...
18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар диққатига!
Ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда фаол иштирок этишни мақсад қилган, қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш, мамлакат миқёсидаги муҳим масалаларни муҳокама этиш жараёнларида ўз овози, таклифи билан қатнашишни хоҳлайдиган йигит-қизлар, “Ёшлар парламенти” аъзоси бўлишни истасангиз, Халқ демократик партияси сизга ёрдам беришга тайёр!..
ХДП фракцияси аъзолари олти ойлик фаолияти натижаларига кўра мос номинациялар бўйича тақдирланди (видеоролик)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари олти ойлик фаолияти натижаларига кўра мос номинациялар бўйича тақдирланди
Депутат 2 та мактаб таъмири учун 4.2 миллиард сўм ажратилишига эришди. Лекин, шу билан муаммо ҳал бўлдими?.. (видео)
“Кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшилди”
Ташрифнинг иккинчи куни давлатимиз раҳбари иштирокида Наманган шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президентимиз жойларда ютуқлар борлигини, ўзгаришлар бўлаётганини, лекин булар ҳали кўзлаган марраларимизга мос эмаслигини таъкидлади. Бу бўйича вилоят фаолларига аниқ кўрсатма ва вазифалар белгилаб берди...
Халқ демократик партияси таълимда ижтимоий тенгликни таъминлашга доим интилади (видеоролик)
Ўзбекистон Халқ демократик партияси билан бирга бўлинг!
Адолатни қарор топтиришга парламент ҳам масъул
Очиғини тан олиш керак, кейинги вақтларда инсон ҳуқуқлари бузилиши, одамларнинг норозилиги кўпроқ ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти билан боғлиқ бўлмоқда. Соҳа ходимлари фуқароларга ҳурмат билан муомала қилмаслиги, шаънини қадрламаслиги, қадр-қимматини камситишига оид ҳолатларга тез-тез дуч келиняпти...
Ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Мамлакатимиз аҳолисининг салмоқли қисмини ташкил этадиган ёшларнинг бугунги кайфияти, қизиқишу интилишлари, маънавий-руҳий олами қандай? Ўз навбатида, уларни нима ўйлантиради ва ташвишга солади? Ўзи бугун ёшлар нималар билан банд? Уларни кўпроқ нималар қизиқтиради?
Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида вилоят партия кенгаши ташаббуси билан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди...
Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида вилоят партия кенгаши ташаббуси билан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди...
Давлат рамзлари улуғ ва муқаддасдир
Ватан рамзлари доимо шу қадар улуғ ва муқаддас саналганки, унинг учун одамлар жонларини фидо қилганлар. У кишиларни якдилликка, муштарак мақсад йўлида бирлашишга чорлаган. Зеро, миллий рамзлар ор-номус, шон-шараф саналган. Бунга тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин...
Фармон ва қарорлар жойларда қандай ижро этилмоқда?
Ишчи гуруҳи аъзолари жорий йил 15-25 июнь кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб, аҳолининг турмуш даражаси, яшаш тарзи билан яқиндан танишди. Камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳақиқий ҳолати ўрганилди. Жойларда аҳоли вакиллари, фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди...
Субсидия муҳтожга етиб боряптими?
Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш харажатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратилиши белгиланди...
Кичик саноат зоналаридаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда
Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашидаги ЎзХДП депутати, "Ҳудудгаз Фарғона" МЧЖ бош директори Улуғбек Қўчкоров ташаббуси билан Риштон тумани ҳудудидаги кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди...