Партия янгиликлари
Бир-биримиздан ўрганиб ишласак, натижалар яхшиланади
Бугун Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ижроқўм йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Видеомулоқот шаклида бўлиб ўтган йиғилишда партия ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил қилиш ҳамда ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилди...
Яхши тажрибаларни оммалаштириш керак
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ижроқўм йиғилиши видеомулоқот шаклида бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимизда пандемия шароитида амалга оширилаётган ислоҳотлар, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ долзарб вазифалар, бу борадаги ишларни жойларда намунали ташкил этиш масалалари муҳокама этиляпти...
Чўзилган қўрқув. Ҳокимларни сайлаш бўйича тажриба-синов ўтказиш керак
Бошқарувни тубдан ислоҳ этмасдан, яъни фуқароларнинг ўзига ишончи, иродасини оширмасдан, қуйи поғоналардаги муаммоларни самарали ҳал этиб бўлмайди...
Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Баландариқ МФЙ да жойлашган "Водий ипак гилам" МЧЖ да 100 ўринли тикувчилик ва 40 ўринли гилам тўқиш цехи ташкил этилган бўлиб, шу кунгача 40 нафар ишсиз хотин-қизлар тикувчилик цехида иш бошлаган эди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ирода Қўчқарова ва туман Кенгаши депутати Раънохон Назарова кўмагида коллеж битирувчилари ва ишсиз хотин-қизлардан 30 нафари гилам тўқиш цехига ишга жойлашди...
Депутат хайрли ташаббусларни амалга оширди
Ўзбекистан ХДП Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати Х.Холмирзаева ташаббуси билан “Мустақиллик” МФЙ, “Истиқлол” МФЙ, “Обод турмуш” МФЙ ҳудудида яшовчи 53 та кам таьминланган, эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланди. Уларнинг 14 тасига дехқончилик билан шуғулланиш учун 20 сотихдан ер ажратилди. 5 нафар фуқаро 1 гектардан ер олиб кластерга ишга кирди, 4 нафарига эса 7 сотихдан ер берилди...
Депутат Арнасойда ҳақиқий ҳолатни ўрганяпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП Зулайҳо Акрамова Жиззах вилояти Арнасой туманида пандимея даврида озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш ишларини ўрганди...
Бу йил 810 мингта доимий иш ўрни қайта тикланади
Бундан ташқари 310 минг доимий, 633 минг мавсумий иш ўрни яратилади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, 2020 йил 8 июндаги Президент қарорига мувофиқ, ўзини-ўзи банд қилувчи фаолият турлари сони 24 тадан 67 тага кўпайтирилди...
Одамлар ўзлари учун қулай бўлган формат ва шароитда ишлайди
Фрилансинг йўналишда иш билан таъминлаш, маблағ топиш ва талабга доир ишни бажариш шартлари кўпгина қулайликлар келтириши билан аҳамиятли ҳисобланади. Одамлар ўзлари учун қулай бўлган формат ва шароитда ишлайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ушбу йўналишдаги меҳнатни рағбатлантириш бўйича имкониятлар яратилмоқда...
Биз уй-жой ва комунал хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш тарафдоримиз! (видеоролик)
Ишлайман деган одамга ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди
Иши бор одамнинг ишончи ҳам бўлади. Инсон ўзини бахтли ва хотиржам ҳис қилиши учун аслида кўп нарса керак эмас. Тинчлик, доимий иш жойи, зарур эҳтиёжлари учун етадиган даромад манбаига эга кишининг ҳаётга ишончи мустаҳкам бўлади. Жойларда сайловчилар билан бўлган учрашувларда шунга гувоҳ бўлдимки, одамларимизда ишлаб чиқариш, ўз мустақил фаолиятини йўлга қўйиш истаги кучли...
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга қатор енгилликлар яратилмоқда
Амалда ўзини ўзи банд қилганларнинг 24 та фаолият турига рухсат берилган эди, эндиликда эса бундай фаолият турлари 67 тага кўпайтирилди. Яна бир аҳамиятли томони, ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади...
Истеъмол саватчаси кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий ҳимояси учун зарур
Камбағалликни қисқартириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар бошланди. Бу эса ўз-ўзидан бўладиган жараён эмас. Аҳолининг турмуш даражасини ошириш, камбағалликни қисқартириш бир қатор омилларга боғлиқ. Бунинг учун аввало, камбағалликни белгиловчи мезонларни аниқлаштириб олишдир. Тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни белгилаш ана шу мезонни очиқлашга хизмат қилади.
Янги иш ўринлари яратганларга кенгроқ имкониятлар берилиши керак
“Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бугунги кунда коронавирус пандемияси даврида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб этиш, имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинди.
Камбағаллик нима?
Камбағаллик, умуман олганда, нисбий тушунчадир. Баъзилар хорижнинг энг нуфузли масканларида дам олмагани учун ўзини камбағал санаса, бошқа бировнинг бошида бошпанаси ва еярга таоми йўқлиги учун камбағал дейилади. Камбағаллик муаммоси дунё олимлари томонидан икки асрдан бери ўрганилиб келмоқда. Тан олинган қарашларга кўра, камбағаллик уч даража билан белгиланади: мутлоқ кабағаллик, нисбий камбағаллик ва субъектив камбағаллик.
Сиёсий партияларни молиялаштиришни такомиллаштириш керак(ми)?
Вакиллик ҳокимияти яхши ишлаши учун сиёсий партиялар фаолияти кучли бўлиши керак. Бу куч ўз-ўзидан пайдо бўлиши қийин. Бунинг учун сиёсий партияларга ташаббускор, салоҳиятли, ҳаракатчан кадрлар, замонга мос моддий-техник база сув билан ҳаводек зарур. Бу икки зарурат барқарор ва етарли молиявий таъминотни тақозо этади.
Чекка ҳудудларда ахборот технологияларидан фойдаланиш учун қатор муаммолар бор...
Ҳудудларда рақамли тизим имкониятларидан фойдаланиш бўйича муаммолар кўп бўлса, биз қандай қилиб ушбу соҳани ривожлантирамиз? Ахборот технологияларисиз ҳаётни, кундалик турмушни тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳозирги шароитда бу масалага кўз юмишга ҳаққимиз йўқ...
ХДП ОЧИҚ МУЛОҚОТГА ЧОРЛАЙДИ!
2020 йил 12 июнь куни соат 14:00 да Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг «Facebook» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари Мақсуда Ворисова, Фирдавс Шарипов ҳамда Шерзод Раҳмоновлар иштирокида ЖОНЛИ ЭФИРДА очиқ мулоқот бўлиб ўтади...
Мирзачўлда озиқ-овқат хавфсизлиги қандай ҳал этиляпти?
Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув обдорида 2020 йил 1 май куни бўлиб ўтган сув тошқини натижасида бошқа туманлар сингари Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳри ҳамда марказга яқин ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли томорқасини етиштириш ва суғориш учун оқова сув таъминоти масаласида жиддий муаммолар юзага келган...
ЎзХДП фракцияси хусусий бандлик агентликлари ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича қандай фикрда?
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдиновга кўра, вазирлик томонидан хусусий бандлик агентликлари фаолияти, уларнинг фуқароларни ишга жойлаштириши, пул айланмалари, тушумлари миқдори ўрганилган. Шундан келиб чиқиб, шунча миқдор белгилангани айтилди. Тўғри, таҳлиллар бор, деб айтилди, лекин фракцияга ўртача таҳлиллар ҳам тақдим этилмади. Қонунга киритилаётган ҳар бир ўзгартириш, айниқса, маблағ билан боғлиқ ўзгартириш ҳар томонлама асослантирилиши зарур, деб ҳисоблаймиз...
Имзоси сохталаштирилганини даъво қилган хоразмлик фермернинг ерлари ХДП сенатори иштирокида қайтарилди
Ерлари туман захирасига қайтариб олинган, унинг номидан ёзилган аризадаги имзо қалбаки эканини айтиб, май ойида мурожаат қилган қўшкўпирлик фермернинг мурожаати юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан хоразмлик сенатор, ХДП аъзоси Гавҳар Дурдиева бошчилигида комиссия тузилди ва Қўшкўпир тумани ҳокимлиги билан фермер иштирокида муаммолар ўрганилиб, ерлар қайтариб берилди.