Партия янгиликлари
Нарх ва тарифларни ким белгилайди? ЎзХДП фракцияси шу масалада янги таклиф билан чиқди
«Ўзбекнефтгаз» импорт бензинга акцизни 5 фоиздан 20 фоизга оширишни таклиф қилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси акциз солиғини ошириш ҳақидаги таклиф етарлича иқтисодий асослантирилмаганини таъкидлаб, соғлом рақобат муҳити ва истеъмолчилар манфаатларини кўзлаган ҳолда, акциз солиғи оширилишини мақсадга мувофиқ эмаслиги таъкидлади...
Парламент аъзоси сўровининг мавқеи, мақомини ошириш керак
Депутатнинг асосий вазифаси долзарб муаммони кўтариб чиқиш, яъни ғояни бериш, деб ўйлайман. Қолган масалалар, яъни депутат кўтарган муаммони тегишли шаклга келтириш, юридик нуқтаи назардан кўриб чиқиб, маромига етказишда тизимли ёндашув бўлиши керак.
Таклифим – Депутатлик сўровига ҳам худди Парламент сўровига белгиланган батафсил тартибни жорий қилиш, қонунчиликда унинг аниқ механизмини очиб бериш керак...
Таклифим – Депутатлик сўровига ҳам худди Парламент сўровига белгиланган батафсил тартибни жорий қилиш, қонунчиликда унинг аниқ механизмини очиб бериш керак...
Кенгга кенг дунё...
Яхши инсонлар, хайрли ишлар ҳақида кўп-кўп гапиргиси келаверади кишининг. Айниқса, азалий қадрятларимизга мос ва хос эзгу саъй – ҳаракатлар ҳақида қанча гапирсангиз камдек туюлаверади. Ахир бундай юмушлар савоб, ибодат, ибрату ҳикматга муносиб бўлиш билан бирга, келажак авлод тарбиясида муҳим жиҳатлилиги билан ҳам аҳамиятлидир, албатта...
Мақсад – халқ розилиги...
Айни вақтдаги карантин ва чеклов тадбирлари даврида кўпчилик қаторида халқ сайлаган депутатлар янада фаол бўлиши талаб этилади. Чунки, одамларнининг турмуш шароитини яхшилайдиган, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар кутиб турмайди. Депутатлар эса ушбу муаммоларни ўз вақтида аниқлаши, уларни ҳал қилиш чораларини кўриши, бир сўз билан айтганда, ўз ишига, вазифасига кўпроқ масъулият билан ёндашиши керак...
Беқиёс хизмат муносиб тақдирланади
Мамлакатимизда иккита янги қонун имзоланди. Биринчиси “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидир. Қонун билан “Саломатлик” ордени таъсис этилди ҳамда орден тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, “Саломатлик” ордени билан Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади...
“Менинг қирғиз қўшним меҳрибон, ажойиб инсон...”
Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида юзага келган можаро барчани ташвишга солди. «Чашма» булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси аҳолисини ичимлик ва суғориш суви билан таъминлайди. Сув эса табиатнинг инсонларга берган туҳфаси. Мана шу сув билан етиштирилган маҳсулотлар Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон аҳолиси дастурхонини безайди...
ХДП Жамоатчилик қабулхонаси мурожаатларни ҳал қилмоқда
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар Кенгаши қошида ташкил этилган Жамоатчилик қабулхонасига Гулистон шаҳар, “Навбахор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Қодирова фарзандини тиббий кўрикдан ўтказиш масаласида мурожаат қилган эди...
“Кўнгиллилар жамоаси” амалий ишларда
Наманган вилояти, Учқўрғон тумани ЎзХДП туман кенгаши депутати Шохистахон Тошпўлатова ўз худудидаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларига ташриф буюрди...
Андижонда юзга яқин эҳтиёжманд оилалар фарзандларига совғалар топширилди
Халкаро болаларни химоя килиш куни Андижон вилоятидаги партия депутатлари ва фаоллари болажонларни хурсанд қилишди.
Карантин талабларига риоя этган ҳолда, ташкил этилган йўқлов тадбирларида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, ногиронлиги бор болалар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига турли хил совғалар улашилди...
Карантин талабларига риоя этган ҳолда, ташкил этилган йўқлов тадбирларида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, ногиронлиги бор болалар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига турли хил совғалар улашилди...
Болаларга беринг дунёни!
Бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмуни, у билан оиламиз гўзал, қалбимизнинг ажралмас қисми. Боланинг битта табассуми орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли...
Наманганда эҳтиёжманд оилалар фарзандларига совғалар улашилди
Байрам муносабати билан Наманган шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Абдувоҳид Азимов ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоятдаги 26-сонли Меҳрибонлик уйига йўқлов уюштирди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига яратилган шароит билан танишиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва болаларга турли совғалар берди...
Давлат бюджети ижросидаги камчиликлар биргаликда ҳал этилиши муҳим
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида давлат бюджети ижроси билан боғлиқ Ҳукумат ҳисоботи муҳокама этилмоқда. ЎзХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов Давлат бюджети қонун сифатида қабул қилинаётгани, аммо унинг ижроси ҳақидаги ҳисобот турли сабаблар парламент муҳокамасига кечиктириб киритилаётгани, шу масалада муаммоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар кўрилиши кераклиги ҳақида савол берди...
Болажонларнинг беғубор оламига ғубор қўнмасин
Болалар ўзига хос беғубор олам. Аммо бу шундай оламки, у доим ҳимояга муҳтож...
22 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди
Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни меҳнатга жалб этиш борасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам ўзининг хиссасини қўшиб келмоқда. Учтепа тумани Бирлик маҳалласида бир марталик ниқоб тикиш цехи фаолияти йўлга қўйилиб, маҳалладаги 22 нафар хотин-қизлар ишга жалб этилди. Асосий эътибор эҳтиёжманд оилалар аъзолари ва карантин шароитида ишсиз қолган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратиляпти...
Сурхондарёдан сайланган депутатлар Сирдарёда
Иш қизғин олиб борилмоқда. Сурхондарё вилоятидан ҳам 18 та қурилиш-пудрат ташкилоти вакилларидан иборат гуруҳ айни пайтда Оқолтин туманининг тошқиндан зарар кўрган аҳоли пунктларидаги жами 148 та хонадонни қуриш ва қайта таъмирлаш ишларини амалга оширмоқда...
Биргаликда, бирдамликда енгамиз
«Яшил» ҳудудларнинг «сариқ» ёки «қизил»га айланиши, айниқса, карантинга олинганлар орасидан эмас, аҳоли орасидан коронавирусга чалинаётганларнинг аниқланаётгани ҳар қандай инсонни қаттиқ ташвишга солади. Ахир аҳоли орасида битта инсон қоидаларни парво қилмай юрса, у неча кишига касалликни юқтириши мумкин? Ҳар биримиз бу масалада огоҳ ва хушёр бўлишимиз керак...
Дунё болаларники...
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши билан биргаликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий даҳасида жойлашган Ал-Фаробий маҳалласида истиқомат қилаётган бир қатор фарзандлар кўнглига байрам кайфияти улашилди...
Халқ демократик партияси: ЭЗГУ ҲАРАКАТ ЙЎЛИДА БИРЛАШАМИЗ!
Карантин қоидаларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида партия ходимлари ва депутатларидан иборат “Партия кўнгиллилари жамоалари” ташкил этилди. Ушбу жамоага партия кенгашлари масъул ходимларидан 214, маҳаллий Кенгашлар депутатларидан 1600 нафари жалб этилди...
Депутатлар Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ишламоқда
Халқ демократик партияси депутатлари ҳам сайловчилар томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада аниқ дастур ва “йўл харита”ларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамжиҳатликда муҳокама этишда жойларда фаолият кўрсатаётган Халқ қабулхоналари билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйган...
Сирдарёлик фаол депутатлар
Ўзбекистон ХДП карантин шароитида эҳтиёжманд юртдошларимизга ёрдам бериш, электорат вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бўйлаб “Меҳр улашинг” хайрия акциясини эълон қилган эди. Барча даражадаги депутатлар, партиямиз фаоллари бу ташаббусга катта хайрихоҳлик билдиришмоқда. Улар орасида Сирдарёлик депутатларимиз ҳам фаол иштирок этишмоқда...