Партия янгиликлари
“АЁЛЛАРГА КЎМАК ”
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Сирдарё вилоят кенгаш билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди.
Спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов Сирдарё вилоятида тиббиёт муассасаларидаги реал ҳолатни ўрганди
У.Иноятов Янгиер шаҳридаги маҳаллаларда ҳам бўлиб, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини ўрганди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, вақтинча ишсиз фуқароларга жойида ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди...
Эҳтиёжманд оилага ёрдам берилди
ЎзХДП Уйчи тумани қошидаги Жамоатчилик қабулхонасига мурожаат тушди. Маълум бўлишича, “Хўжаобод” МФЙ Янгиариқ кўчасида яшовчи Дилшода Бозорбаева қандли диабет касаллиги билан оғриганлиги, ҳозирги кунда оғир аҳволда эканлиги, аммо дори дармон қилиш учун маблағ етарли эмас. Хонадон аъзолари дори-дармон олиш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилишди...
Таълим ташкилотлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси: бу борадаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш керак(ми)?
Маълумки, ёш болалар билан ишлаш, уларни умумий мақсад ва ягона қоида атрофида бирлаштира олиш мураккаб вазифа. Бу катта сабр ва фидоийлик талаб этиши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда, мактабларда самарадорликни ошириш учун синфхоналардаги ўқувчилар сонини максимум 25 та қилиб оптималлаштириш ва бу кўрсаткични мажбурий ўрнатиш зарурати мавжуд...
Депутатлар спортчи ёшлар билан учрашди
Чилонзор туманидаги Олимпия заҳиралар коллежида “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси бўйича тадбир бўлиб ўтди...
ЎзХДП фракцияси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан эшитув ўтказиш таклифи билан чиқди
Парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида фракция аъзолари аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисидаги масалани эшитиш бўйича ташаббус билан чиқди...
“Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида сайёр қабул ташкил этилди
Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашига 5-Гавкушон сайлов округидан ХДП рўйхати асосида сайланган Акбар Фазилов, халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши депутатлари Шамсиддин Яшиев, Азиз Маъмуров, Қурсия Шарипова, Алишер Назаров сайловчилар билан сайёр қабул ўтказишди...
Хотиржам ўтиришга ҳаққимиз йўқ
Биз кўпроқ рақамларга тўхталиб, ютуқларимизни кўз-кўз қилишга одатланганмиз. Камчиликларимизни яширишга, муаммоларни ошкор қилмасликка уринамиз. Аслида бу хато қарашдир. Чунки касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, дейишади. Шундай экан, муаммони ҳал этишнинг йўли уни тўғри ва холис ўрганиш, кўпчилик муҳокамаси асосида масалага ечим топишдан иборат. Шу мазмунда жорий этилаётган чора-тадбирларни амалга оширишга панжа ортидан қарамасдан, танамизга пухта ўйлаб кўришимиз зарур...
Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида партия гуруҳларининг ролини янада ошириш керак
Бугунги кунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолият самарадорлигини ошириш, унда жамоатчилик иштироки ва назоратини янада такомиллаштириш долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Давлат бошқарувини модернизация қилишда маҳаллий вакиллик ҳокимиятини ислоҳ этиш ва тадқиқ қилиш алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда мамлакатимизда икки юздан зиёд маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари ўз фаолиятини олиб бормоқда...
Камбағалликни қисқартириш ислоҳотларнинг муҳим йўналиши
«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми?..»
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 30 нафари касбга ўқитилади
ЎзХДП Урганч шаҳар кенгаши, "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Халқ банк Урганч шаҳар бўлими ҳамкорлигида Урганч давлат университетида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун бизнес-тренинг ўтказилди...
“Депутат маҳаллада”
Ўзбекистон ХДП Боёвут туман кенгаши депутати Ж.Рахмонқулов “Навбахор” ва “Совотобод” маҳаллаларига борди ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди...
2021 йил учун давлат бюджети: Пандемия харажатлари ва ижро кўрсаткичлари қандай бўлади?
Бюджетни шакллантириш ва ижросини таъминлашда депутатлар кўп эътибор бера бошлаган масалалардан яна бири бу — натижадорлик. Бу борада бюджет тизимида эндигина аниқ чора-тадбирлар кўрила бошлади, десак тўғри бўлади. Бунинг учун бюджет тизимида «Натижага йўналтирилган бюджет»ни шакллантириш ва ижросини таъминлашда жиддий ўзгаришлар қилиниши керак. Шуни ҳисобга олган ҳолда депутатларимизда Молия вазирлиги ва бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга кўплаб саволлар бўлиши, табиий...
«Ислом цивилизацияси маркази»: аждодларимиз ҳикматига янада яқинлашамиз
Ислом цивилизация маркази илмий маскан саналади. Бу ерда мунтазам равишда илмий изланишлар олиб борилади, аждодларимизнинг асарлари тадқиқ қилинади, таржималари амалга оширилади, таҳлил қилинади. Гапнинг аслини айтганда, аждодларимизга муносиб, улуғ боболаримизнинг нафаси уфуриб турган илмий муҳит яратилади...
Депутат Дилором Имомова ўз сайловчилари билан учрашиб, аҳоли муаммоларини ўрганди(видео)
“ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ” │ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова ўз сайловчилари билан учрашиб, аҳоли муаммоларини ўрганди...
Депутатнинг бир куни
Халқ депутатлари Уйчи туман кенгаши депутати Раъно Назарова халқ билан ёнма-ён юрадиган, ҳар бир масалада улар билан бамаслаҳат иш тутадиган фаол депутатларимиздан бири. Яқинда депутат опамиз тумандаги «Ўнҳаят» ва «Ҳизиробод» МФЙларида бўлиб, уйма-уй юриб, сайловчилар билан мулоқот олиб борди. Депутат ушбу маҳаллада жойлашган хонадонларга ташриф буюриб, хонадон эгаларининг ҳар бири билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади...
Депутатлар сайловчилар муаммоларини ўрганди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари Завра Абдуллаева ва Саятхан Гичгелдиев Тўрткўл тумани "Ўзбекистон" ОФЙдаги сайловчилар билан учрашув ўтказишди...
Косон туманида бепул тиббий кўрик ташкил этилди
Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди Қашқадарё вилоят филиали билан ҳамкорликда “Юксалиш” маҳалла фуқаролари йиғинида аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказди...
Ички йўллар таъмирталаб...
Булунғур туманидаги “Ниёзмат” МФЙ аҳолисини анча пайтдан бери ички йўлларнинг носозлиги қийнаб келаётган эди. Маҳалла ҳудудидаги “Капали” ва “Работ” қишлоқларининг умумий узунлиги 5.5 км бўлган тупроқли ички йўллари бугунги кун талабига умуман жавоб бермайди...
“Ёшларга кўмак” лойиҳаси Беруний туманида...
ЎзХДП Беруний туман кенгаши томонидан ўтказилган “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида ёшлар ва депутатлар бир манзилда бирлашишди...