Партия янгиликлари

Ижтимоий ҳимоя бўйича қонунчиликда нима янгиликлар? Ишга жойлашишда қандай муаммолар бор? Коммунал хизматлар сифати нега ёмон?(видео)
Халқ демократик партияси депутатлари иккита вазирлик ахборотларини эшитди, саволларига жавоб олиб, таклифларини ҳам берди...

Конституция хотин-қизларни қандай ҳимоя қилади?
Аёллар ҳақида кўп улуғ сўзлар айтилган ва айтилади. Аммо ҳаётда опа-сингилларимиз шу улуғ сўзлардаги каби эъзоз кўрмоқдами? Конституциямизни синчиклаб ўқисангиз, аёллар қадр-қиммати, ҳуқуқлари ҳимояси бўйича жуда инсоний меъёрлар белгиланган. Бугун турмушда улар рўёбга чиқмоқдами?..

Янги авлод кадрларини тайёрлаш – стратегик масала
Кейинги вазифа фанлараро ўзаро алоқадорлик ва синфлар кесимида даврийликка тўлиқ риоя қилган ҳолда, ўқув дастурлари ўртасида узвийликни таъминлаш, янги авлод дарсликларини ўқитувчининг методик қўлланмаси, ўқувчининг машқ дафтари ва мультимедиа иловаси билан бирга комплекс тарзда яратиш ва нашр этиш белгиланган...

«Истеъмол саватчаси» масаласи қачон охирига етади?
«Истеъмол саватчаси» қачон ҳаётимиздан жой олади? У нималардан иборат ва бизнинг турмушимизда қандай аҳамият касб этади? Ўзи бу юмуш яқин орада амалга ошадими?..

58 вазирлик ва идоралардан 33 таси, 200 туман-шаҳар ҳокимликлари бюджет ижроси бўйича ҳисоботларни ўз сайтларига умуман жойлаштирмаган(видео)
Давлат бюджети ижроси ҳақидаги маълумотлар очиқланмаса, вазирликларнинг расмий сайтларига жойлаштирилмаса, қандай қилиб жамоатчилик ва депутатлик назоратини кучайтириш ҳақида гапириш мумкин?..

ХДП фракцияси маҳаллий депутатлар билан бирга иккита вазирлик ахборотини эшитди
Халқ демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракциясининг видеоселектор йиғилиши янгича форматда ўтказилди...

ХДП фракцияси муҳтож болаларга уй-жой учун ажратиладиган маблағлар сарфланишини назоратга олади
Чунки жойларда бу борадаги ҳолат яхши эмас. 2011—2019 йилларда Меҳрибонлик уйларининг жами 2300 нафардан кўпроқ битирувчисидан 1000 нафардан кўпроғи турар жойга муҳтож деб топилган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи ҳалигача уй берилишини интизорлик билан кутаётган эди. Давлат бюджетидан маблағ ажратилиши режалаштирилганини эшитиб, улар ҳаммамиздан кўпроқ қувониши аниқ...

Навбаҳорлик ёшларнинг муаммолари таҳлил қилинди
Халқ демократик партияси Навбаҳор туман кенгаши томонидан “Қаровултепа” МФЙдаги ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, мамлакатимизда қабул қилинаётган ёшларга оид қонун ҳужжатлари билан таништириб бориш мақсадида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди...

Ўқитувчиларга қачондан мукофот ва рағбатлантириш пуллари тўланиши мумкин? Молия вазири изоҳ берди.
Президентимиз томонидан жорий йилнинг 6 ноябрида қабул қилинган Фармон ва Қарорда педагогларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш вазифаси белгиланди. Ўқитувчиларни рағбатлантиришнинг муҳим манбаи директор жамғармаси ҳисобланади.

ЎТГАН ЙИЛГИДАН 15 ФОИЗ КЎП
2021 йилда Давлат бюджетининг ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига жами 86 трлн. 379 млрд. сўм, яъни 2020 йилдагига нисбатан 15 фоиз кўп маблағ режалаштирилмоқда...

Халқ кўпроқ адолатсизликдан норози. Кимнингдир уйида газ бир қарич, икки кўча нарида эса умуман йўқ!(видео)
Халқ газ, электр йўқлигидан ҳам кўпроқ адолатсизликдан норози бўлаяпти. Кимнингдир уйида газ бир қарич, икки кўча нарида эса умуман йўқ!..
Тизим мавжуд, лекин электрон тизимга тўлиқ ўтишимиз керак, бюрократик эмас, рағбатлантириш асосида ишлайдиган тизимни яратишимиз керак...
Тизим мавжуд, лекин электрон тизимга тўлиқ ўтишимиз керак, бюрократик эмас, рағбатлантириш асосида ишлайдиган тизимни яратишимиз керак...

Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов бюджет лойиҳаси ҳақида қандай фикр билдирди?.. (видео)
Парламент қуйи палатасида 2021 йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси ҳақида Молия вазири ахборот берди, Бош вазир сўзга чиқди.

Пандемия шароитида, совуқ қиш кунларида ёшлар ҳунар ўрганиши, иш топишига кўмаклашиш жуда муҳим масала.
"Ўзбекистон 24" телеканали Фарғона вилоят кенгаши "Ёшлар кўмак" лойиҳасини намунали ўтказгани ҳақидаги лавҳани эфирга узатди.

Ҳашамат ва дабдабага ўч мулозимларни давлат хизматидан четлатиш таклиф қилинди
Саволлар кўп, жавоб эса тежалган ёки орттирилган маблағ, машинага зарурат борлиги билан изоҳланмоқда. Ахир қайси маблағ тежалди? Машина олинган маблағ Давлат бюджети, маҳаллий бюджет маблағлари-ку!.. У давлат бюджетими ёки маҳаллий бюджетми, барибир, умумий тартибда кирим бўлган бюджет маблағлари. Давлат хизматчилари томонидан амалга оширилаётган харажатларнинг барчаси бюджет маблағлари...

Конституция ёшлар ҳуқуқлари кафолати бўлмоқда
Давлат жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳияти ёшлар муҳим ўрин тутади. Ёшлар жамият учун “янги қон” вазифасини ўтайди. Янгидан-янги ташаббус, ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жориш қилишда уларнинг нуқтаи назари ва саъй-ҳаракатлари ҳал қилувчи аҳамият касб этади...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси ишлаб чиққан "Яшаш минимуми тўғрисида"ги қонун лойиҳасида нималар акс этган?(видео)
"Ёшлар" телеканали шу ҳақда махсус лавҳа тайёрлади...

Давлат бюджетидан дори-дармонга ажратилган маблағлар қандай сарфланяпти? Шаффофлик қачон ва қандай таъминланади? (видео)
Давлат бюджетидан дори-дармонга ажратилган маблағлар қандай сарфланяпти? Шаффофлик ва қачон ва қандай таъминланади?

Мўйноқдаги муаммолар маҳаллий ҳокимият вакиллари билан муҳокама этилди
2 кундан буён партия вакиллари ва депутатлари Мўйноқ туманида ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганишмоқда. Аҳоли билан мулоқотлар амалга оширилмоқда...

“Мўйноққа ёрдам” акцияси: эҳтиёжманд оилаларга ёрдам
Дўстлик маҳалласи Носиров кўчасида яшовчи Манзура Бердишева узоқ йиллардан бери бетоб, ногиронлиги сабабли йиллар давомида тўшакка михланиб қолган. Партия вакиллари Манзура аяга ногиронлик аравачаси топширишди...

Андижон вилоятида аёллар бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш тадбирлари ўтказилди(видео)
Бу ҳақда Андижон вилоят телевидениеси лавҳаси.