Партия янгиликлари

Депутат ташаббуси билан янги кўприк қуриляпти
Беруний туманидаги “Шимом” овул фуқаролар йиғинидаги сайловчилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати К.Ходжамуратовга ҳудуддаги бир муаммо бўйича мурожаат қилишди. Унга кўра, бу ерда қазилган коллектор (заҳкаш) аҳолининг катта йўлга қатнов қисмига ўтиши учун тўсқинлик қилиб келяпти. 100 дан ортиқ хонадонларнинг болалари 14-сонли умумтаълим мактабига қатнаш учун қийналмоқда. Масалани кўндаланг кўприк қуриб ҳал этиш керак...

Аъзоларимиз кўпаймоқда
Самарқанд тумани 10 мактабида фаолияти юритиб келаётган 40 нафар педагоглар ва ходимлар Халқ демократик партияси аъзолари сафига қўшилди. ЎзХДП Самарқанд туман кенгаши раиси томонидан уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди...

МАКТАБЛАРГА КИМЛАР ДИРЕКТОР БЎЛИШИ КЕРАК?..
Парламент депутати Шоҳиста Турғунова таълимдаги янги ислоҳотлар ҳақида

Мустақил фикрлайдиган авлодни қандай вояга етказамиз?
Янги Ўзбекистон остонасига қадам қўяр эканмиз, фикрлаши, ҳаётга муносабати бутунлай ўзгача бўлган, муаммолардан қўрқмайдиган, руҳияти тетик янги авлодни вояга етказишдек тарихий бурч, улкан масъулиятли вазифа зиммамизда турибди. Бурчни адо этиш, вазифани бажариш учун таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартиришимиз зарур. Бу қандай амалга оширилади?..

Бахитлибай Саметовичнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз!
Бутун ҳаётини юртимиз фаравонлигига, оиласига, меҳнаткаш ва саховатли халқига бағишлаган жонкуяр инсон, Чимбой тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Абдуллаев Бахитлибай 71 ёшида вафот этди...

"Йиғилишларда ўтиришни ёмон кўраман" ( видео )
Парламентдаги фаолиятнинг биринчи йили:
Депутат Қизилгул Қосимованинг иқрорлари ва дастлабки хулосалари

Депутат Зулайҳо Акрамова қаерда?..(фото)
Бир неча кундан бери депутат опамиз Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги аҳоли билан учрашувларда юрибди. Унинг таъкидлашича, аҳоли янги қурилган уйларнинг адолатли тақсимланишини хоҳлаяпти. Депутатлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари бу борадаги мурожаатларни фақат қонунийлик ва инсонийлик нуқтаи-назаридан ёндашган ҳолда ҳал этилишида иштирок этяпти...

500 мингга яқин киши ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида солиқ органларини хабардор этди
Ўтган тўрт ой давомида 500 мингга яқин киши ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида солиқ органларини хабардор этди

ЎзХДП фракцияси: битта масалани ҳал этиш мақсадида бошқа чигал муаммони келтириб чиқармаслик зарур
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партиясининг фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар билан бирга, вазирлик, ташкилотлар вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этди...

Хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Халқ демократик партияси Тошкент вилояти ҳамда Қибрай туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги "Хайдаробод" маҳалласи хотин-қизлари билан “Халқ билан 10 кун” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда партия фаоллари ва депутатлар маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг яшаш шароитини ўрганишди...

“Биз ҳам Ўзбекистон Халқ демократик партиясини танладик!”
Халқ демократик партияси фаолиятига қизиқиш, айниқса, ёшлар орасида тобора ортиб бораяпти. Яқинда касбилик яна бир гуруҳ ёшлар партияга аъзо бўлди...

Олис ҳудудларга бориб шифокорлик қилиш қаҳрамонликдир
Ҳар бир соҳани ислоҳ қилиш, тубдан ўзгартириш борасидаги ислоҳотлар шошмасдан, пухта режалаштириб, амалий тажриба асосида амалга оширилаётгани давлатимиз раҳбарининг стратегик ёндашуви кенг қамровли эканини исботламоқда...

“Аёллар бандлиги — оила фаровонлиги” лойиҳаси Бойсунда
Норхол ая тўн, дўппи, каштали сумкалар, қуроқли кўрпа, ёстиқ, зардўзи кашталар тикиш билан анча йиллардан бери шуғулланади, тайёрлаган маҳсулотлари ҳам харидоргир. Ўз ҳунармандчилигини кенгайтириш мақсадида шогирдлар олиб, ўз ҳунарини ўргатишга ҳамда каштачиликдан хабари бор аёлларни иш билан таъминлашга бажонидил рози бўлди...

Қишлоқ аҳолисининг тиббиёт хизматлардан фойдаланиш имконияти йиллар давомида чекланиб қолган эди...(видео)
Мақсуда Ворисова 6 ноябрь куни Президент раислигида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ҳақида

“Ёшларга кўмак” лойиҳаси Беруний туманида: 14 нафар йигит-қизлар касб-ҳунар эгаларига шогирд бўлди
Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида ўтказилган амалий тадбирда ёшлар “Устоз-шогирд” тизими орқали йирик тадбиркорларга бириктирилди...

Катта тўй ўтказиш маданият, бойлик белгиси эмас, аксинча, маънавий қашшоқликдир
Бугун барча маросимлар камтарона, ортиқча дабдабасиз ўтказилиши лозимлигини ҳамма билади. Махсус комиссия қарори билан тўй-ҳашамларни 30 кишилик, ихчам қилиб ўтказишга рухсат берилди. Шу кунларда мазкур тартибга асосан тўйлар ихчам ва ортиқча исрофгарчиликсиз ўтказилмоқда. Тўйдан иқтисод қилинган маблағлар ёш оилани моддий таъминотини мустаҳкамлашга сарфланяпти. Аммо аста-секин тўйлар яна катталаша бошлади, бемаъни харажатлар, ким ўзар ўйинлар яна кўпая бошлади...

Янги авлод кадрларини тайёрлаш – стратегик масала
Ўқувчиларнинг сабабсиз дарс қолдириши ёки уйга берилган вазифаларни бажармаслигига ўқитувчи билан бирга, ота-оналарнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида аниқ бир тартиб ишлаб чиқилиши таклиф килинди...

Оммавий спорт жамият кайфиятини кўтаради
Мутахассислар жисмоний фаоллиги кам бўлган, нотабиий маҳсулотлар билан овқатланадиган инсонлар вирусга тез енгилиши ҳақида қайта-қайта огоҳлантиришмоқда. Бундай вазиятда ҳар биримиз ўз саломатлигимиз учун масъулиятни зиммамизга олишимиз зарур бўлмоқда...

“Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида йигит-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Халқ демократик партиясининг “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида Чуст туманида ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан бирга амалий тадбир бўлиб ўтди...

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолати кучайтирилиши зарур
Депутатни жавобгарликка тортишга розилик беришни сессиялар оралиғида ҳал этиш амалиётидан воз кечиш масаласи Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан муҳокама этилмоқда...