Партия янгиликлари

Ёшларнинг танқидий ва стратегик фикрлаш даражаси синовдан ўтказилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Нурафшон шаҳар Маънавият марказида олий таълим ва профессионал таълим муассасалари талабалари ўртасида «Сиёсатдаги ёшлар» интеллектуал турнирини ташкил этилди...

Инфографика: “Депутат маҳаллада” лойиҳаси
Депутатларнинг аҳоли муаммоларини “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ўрганишларда амалга оширган ишлари

Бола ҳуқуқларининг кафолати тараққиётнинг муҳим шартларидан
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан маърузаси Ўзбекистон ХДП фракция йиғилишида атрофлича кўриб чиқилди, депутатлар ўз саволлари, таклиф ва муносабатини билдирди...

Марказий Кенгашда дастур муҳокамаси
“Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури мазмун ва моҳиятига бағишланган ўқув-семинарнинг навбатдагиси Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида бўлиб ўтди...

Андижонлик ёшларга партия ғоялари фаол тарғиб қилинмоқда
Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши ходимлари Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлик техникуми талабалари билан давра суҳбати ўтказди. Унда "Ёш сиёсатчилар мактаби" имкониятлари ҳақида сўз борди...

Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Ойбек Бозоровга "Мурувват" МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқародан мурожаат бўлган эди...

Тахиатошда ҳам бепул тиббий кўрик ташкил этилди
Ўзбекистон ХДП томонидан жорий этилган “Саломатлик акцияси” лойиҳаси доирасида Тахиатош туман кенгаши ва халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ташаббус кўрсатди. Унга кўра, ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган оилалар тиббий кўрикдан ўтказилди...

Бухоро шаҳрида саломатлик акцияси ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши раиси Робия Казимова ташаббуси билан Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари томонидан саломатлик акцияси ўтказилди. Унда ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган оилалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди...

Ёшларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаган мулоқот
Куни кеча Президентимиз мамлакатимиз ёшлари билан мулоқот қилди. Унда кўплаб ташаббус ва таклифлар билдирилди. Шунингдек, ёшлар турли соҳалардаги ютуқлари билан тенгдошларига ўрнак бўлаётгани таъкидланди...

Давлат дастури муҳокамаси бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон ХДП Конимех туман кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасида “Ўзбекистон 2030” стратегияси ҳамда “2025 йил – Aтроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури мазмун ва моҳиятини тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди...

Ёшларга доир масалалар уларнинг иштирокида муҳокама қилиниши зарур
Давлатимиз раҳбари йигит-қизлар билан ўтказилган учрашувда ёшлар масаласи парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида ҳам муҳим йўналиш сифатида қаралиши лозимлигини таъкидлади...

Жўяли таклифлар, кескин талаблар ва қатъий позиция электорат манфаати учун курашда асосий омиллардир
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва ундан сайланган депутатлар ўз дастурида белгиланган ижтимоий масалаларда жўяли таклифлар, кескин талаблар қўйиш ва муаммолар ечими юзасидан қатъий позиция билдириш ваколатидан самарали фойдаланиши зарур...

Инфографика: Камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун фоизсиз ссудалар ажратилади

Депутат ташаббуси билан
Боёвут туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Облоқул Исанов иштирокида “Депутат билан бир кун” лойиҳаси амалга оширилди. Мазкур лойиҳа доирасида депутат мутасаддилар билан “С.Aйний” маҳалласидаги “Моҳитоб” кўчасида ташкил қилинаётган соғломлаштириш йўлаги ва тунги ёритгич чироқларини ўрнатилиш жараёнлари билан кўздан кечирилди...

Партия электорати доимо эътиборда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Сайёра Имамова Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида бўлди. Депутат ногиронлиги бор шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда ва уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар билан танишди...

Хaлқ билaн юзма-юз мулоқот
Олот тумани “Човдур” маҳалласида туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Наргиза Неъматова бошчилигида “Халқ қабулхонаси” мудири, “маҳалла еттилиги” иштирокида сайёр қабул ташкил этилди...

Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар депутатлар назоратида
Ўзбекистон ХДП ташаббусларидан бўлган «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида ташкил этилган амалий тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, партия фракцияси аъзоси А.Аллиярова, Тахтакўпир туман партия кенгаши раиси, туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Қ.Жалиев «Ғәрезсизлик» маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш олиб борди...

Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди
Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши томонидан «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида Урганч туманидаги Чондир маҳалласида сайёр қабул ташкил қилинди...

Депутатга аҳоли хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар бўлди
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи аъзоси Н.Камалова Бахмал туманида бўлди. 9-Ўсмат сайлов округидан сайланган депутат ҳудуддаги сайловчилар билан учрашди ҳамда аҳолининг муаммоларини ўрганиш мақсадида улар билан мулоқот ўтказди...

Хотин-қизлар ва ёшлар жамият ҳаётидаги фаол иштирокчи
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Халқ демократик партияси билан ҳамкорликда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Малика Қодирхонова иштирокида “Ижтимоий масалаларда ёшлар ва хотин-қизларнинг ролини кучайтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди...