Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси

ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг

2020 йил ___ июндаги _______ -сонли

битимининг 3-иловаси

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг

РЕГЛАМЕНТИ

 

I Бўлим. Умумий қоидалар

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг Регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” тўғрисидаги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг (бундан буён матнда “Ёшлар парламенти” деб юритилади) мажлисларини ўтказиш, “Ёшлар парламенти” органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди ва “Ёшлар парламенти”нинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ички тартиб-қоидаларига доир бошқа масалаларни тартибга солади.
  2. 2. “Ёшлар парламенти” Ўзбекистон Республикасининг туман (шаҳар) кесимида бир нафардан сайланган аъзолардан иборат.
  3. “Ёшлар парламенти” иши “Ёшлар парламенти”нинг ялпи мажлисларига (бундан буён матнда мажлислар деб юритилади) ва унинг қўмиталари мажлисларига тўпланадиган аъзолар фаолиятига асосланади.
  4. 4. “Ёшлар парламенти” фаолияти масалаларни биргаликда ва эркин муҳокама қилишга, ошкораликка, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга асосланади.
  5. “Ёшлар парламенти”нинг аъзоси бир пайтнинг ўзида Қонунчилик палатаси депутати ёки Сенат аъзоси бўлиши мумкин эмас.

 

II Бўлим. Ёшлар парламентининг биринчи мажлиси

 

  1. 6.“Ёшлар парламенти”нинг биринчи мажлиси “Ёшлар парламенти”га сайловдан сўнг бир ойдан кечиктирмай Республика “Ёшлар парламенти” комиссияси томонидан чақирилади.

“Ёшлар парламенти”нинг биринчи мажлисини Республика “Ёшлар парламенти” комиссиясининг Раиси очади ва “Ёшлар парламенти”нинг Раиси сайлангунга қадар унда раислик қилади.

  1. 7. “Ёшлар парламенти” биринчи мажлисни, қоида тариқасида, қуйидаги кун тартиби билан ўтказади:

1) Республика “Ёшлар парламенти” комиссияси Раисининг “Ёшлар парламенти”га сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти;

2) “Ёшлар парламенти” Раисини сайлаш;

3) “Ёшлар парламенти” Раисининг ўринбосарларини сайлаш;

4) “Ёшлар парламенти”нинг қўмиталарини (бундан буён матнда қўмиталар деб юритилади) тузиш;

5) қўмита раислари, унинг ўринбосарлари ҳамда аъзоларини сайлаш.

“Ёшлар парламенти”нинг биринчи мажлисида “Ёшлар парламенти” фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин, бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинади.

  1. “Ёшлар парламенти” Котибияти:

1) сўзга чиқувчиларнинг рўйхатини ёзиб боради;

2) аъзолардан тушадиган саволлар, маълумотномалар, хабарлар, аризалар, таклифлар ва бошқа материалларни рўйхатга олади;

3) сўзга чиқиш учун ёзилганларнинг рўйхати ва “Ёшлар парламенти” Котибиятига тушган материаллар ҳақида раислик қилувчига ахборот беради;

4) “Ёшлар парламенти”нинг биринчи мажлисини таъминлашга доир бошқа вазифаларни бажаради.

 

III Бўлим. Ёшлар парламентининг ваколатли шахсларини сайлаш ва органларини шакллантириш

 

1-боб. “Ёшлар парламенти” Раиси ва унинг ўринбосарлари

  1. “Ёшлар парламенти” Раиси ва унинг 2 нафар ўринбосарлари (бундан буён матнда ўринбосарлар деб юритилади) лавозимига номзодлар “Ёшлар парламенти” мажлисида раислик қилувчи ёки Республика “Ёшлар парламенти” комиссиясининг вакили томонидан тақдим этилади.

“Ёшлар парламенти” Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимига номзодлараъзоларнинг саволларига жавоб бериши учун 30 дақиқагача вақт ажратилади. “Ёшлар парламенти” мажлисида номзодни муҳокама қилиш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади.

“Ёшлар парламенти” Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимига номзодларни муҳокама қилиш ажратилган вақт тугагач ёки аъзоларнинг таклифига биноан “Ёшлар парламенти”нинг қарори билан тўхтатилади.

  1. “Ёшлар парламенти” Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимига кўрсатилган номзодлар яширин овоз бериш рўйхатига киритилади.

“Ёшлар парламенти”нинг Раиси ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали “Ёшлар парламенти”нинг ваколати муддатига сайланади.

“Ёшлар парламенти” Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш пайтидаги яширин овоз бериш усулини “Ёшлар парламенти” белгилайди.

  1. “Ёшлар парламенти” мажлисида раислик қилувчи овоз бериш бошланганлигини эълон қилгандан кейин ҳеч ким овоз беришни бўлиб қўйиши мумкин эмас. Овоз бериш бошлангандан то унинг натижалари эълон қилингунга қадар ҳеч кимга сўз берилмайди.

Агар овоз беришни ўтказиш вақтида овоз бериш тартиб-тамоили бузилган ёки уни ўтказиш чоғида тўсиқлар юзага келган бўлса, муҳокама қилмасдан дарҳол такрорий овоз бериш ўтказилади.

  1. 12. Номзодлар, агар у яширин овоз бериш натижасида аъзолар умумий сонининг ярмидан кўп овозини олган бўлса, “Ёшлар парламенти”нинг Раиси ва унинг ўринбосарлари этиб сайланган ҳисобланади.
  2. 13. Агар “Ёшлар парламенти” Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимига номзодлар аъзолар овозларининг зарур сонини тўпламаган бўлса, “Ёшлар парламенти” Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимига такрорий сайлов ўтказилади.

“Ёшлар парламенти” Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимига такрорий сайлов ушбу Регламентнинг 9-12-бандларига мувофиқ ўтказилади.

  1. “Ёшлар парламенти” Раиси ва унинг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинади, уни “Ёшлар парламенти” мажлисида раислик қилувчи имзолайди.

“Ёшлар парламенти” Раиси сайлангандан кейин “Ёшлар парламенти”нинг бундан кейинги мажлисини “Ёшлар парламенти”нинг Раиси олиб боради.

  1. 15. “Ёшлар парламенти” Раиси:

- “Ёшлар парламенти”нинг ва “Ёшлар парламенти” Кенгашининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

- “Ёшлар парламенти” муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

- “Ёшлар парламенти” қўмиталари ва комиссияларининг (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

- “Ёшлар парламенти” Раисининг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

- “Ёшлар парламенти” аъзолари ва қўмиталарга вазифаларни тақсимлайди;

- “Ёшлар парламенти” томонидан ишлаб чиқилган ва маъқулланган ёшларга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этади;

- “Ёшлар парламенти” халқаро алоқалар бўйича Низомда кўрсатилган тартибда ҳамкорликка киришади;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида Ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ҳисоботларини эшитиш бўйича таклифлар киритади;

- “Ёшлар парламенти” ва Кенгаш қарорларини имзолайди;

- “Ёшлар парламенти” қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;

- “Ёшлар парламенти” котибяти фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;

Ўз ваколатлари доирасида бошқа масалаларни ҳал этади.

  1. 16. “Ёшлар парламенти” Раиси яширин овоз бериш орқали аъзолар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинган “Ёшлар парламенти” қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.

“Ёшлар парламенти” Раисини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала аъзолар умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат аъзолар гуруҳининг таклифига биноан “Ёшлар парламенти” томонидан кўриб чиқилади.

“Ёшлар парламенти” Раисини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётганда “Ёшлар парламенти” мажлисида “Ёшлар парламенти” Раисининг ўринбосарларидан бири раислик қилади.

“Ёшлар парламенти” Раисини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарорни “Ёшлар парламенти” мажлисида раислик қилувчи имзолайди.

  1. 17. “Ёшлар парламенти” Раисининг бўш лавозимига номзод кўрсатиш ва уни сайлаш ушбу Регламентнинг 9-12-моддаларида белгиланган тартибда ўтказилади.
  2. 18. “Ёшлар парламенти” Раисининг ўринбосарлари “Ёшлар парламенти” Раисининг топшириғига биноан унинг айрим вазифаларини бажаради ва “Ёшлар парламенти” Раиси йўқлигида ёки ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда унинг вазифасини бажариб туради.
  3. “Ёшлар парламенти” Раисининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали аъзолар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинган “Ёшлар парламенти” қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.

“Ёшлар парламенти” Раиси ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала аъзолар умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат аъзолар гуруҳининг таклифига биноан “Ёшлар парламенти” томонидан кўриб чиқилади.

“Ёшлар парламенти” Раисининг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала “Ёшлар парламенти” Раиси томонидан ҳам киритилиши мумкин.

“Ёшлар парламенти” Раиси ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарорни Ёшлар парламенти мажлисида раислик қилувчи имзолайди.

  1. “Ёшлар парламенти” Раиси қўмиталарнинг таркибига сайланиши мумкин эмас.

 

2-боб. Кенгаш

 

  1. 21. “Ёшлар парламенти” фаолиятини самарали ташкил этиш, қўмиталар ишини мувофиқлаштириб бориш, қарор лойиҳаларини тайёрлаш ишини режалаштириш масаласини дастлабки тарзда кўриб чиқишни ташкил этиш мақсадида Кенгаш тузилади.

Кенгаш таркибига “Ёшлар парламенти” Раиси, унинг ўринбосарлари, қўмиталарнинг раислари киради.

Кенгашга “Ёшлар парламенти” Раиси раҳбарлик қилади, у Кенгашнинг мажлисларини олиб боради ва унинг қарорларини имзолайди.

  1. Кенгаш “Ёшлар парламенти” мажлислари оралиғида заруратга қараб тўпланади.

Кенгаш мажлисларини “Ёшлар парламенти” Раиси, у йўқлигида ёки ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда эса унинг ўринбосарларидан бири чақиради ва олиб боради.

  1. Кенгаш:

- “Ёшлар парламенти” мажлисининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради;

- қўмиталарнинг ишини мувофиқлаштириб боради;

- ёшлар масаласига оид таклифлар лойиҳасини “Ёшлар парламенти” кўриб чиқиши ёки уни кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул бўлган қўмитанинг хулосасига кўра қарор қабул қилади;

- “Ёшлар парламенти” аъзосининг тумандаги ишини ташкил этишга кўмаклашади;

- “Ёшлар парламенти” фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.

Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.

Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан ўз аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.

  1. Кенгаш қарорларининг лойиҳалари ва унинг мажлисида кўриб чиқилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар Кенгашга, қоида тариқасида, унинг мажлиси бошланишидан камида уч кун олдин киритилади.

Кенгаш таркибига кирувчи шахсларга, шунингдек унинг мажлисларида иштирок этувчи бошқа шахсларга мажлисда кўриб чиқиш мўлжалланаётган масалалар ҳақида олдиндан хабар қилинади ва зарур материаллар тақдим этилади.

Кенгаш баённомаси тузилади ва мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади.

Кенгаш томонидан кўриб чиқилган масалалар ва у қабул қилган қарорлар ҳақида аъзоларга маълум қилинади.

 

3-боб. Қўмиталар

 

  1. 25. “Ёшлар парламенти” муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, “Ёшлар парламенти” томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун “Ёшлар парламенти”нинг ваколатлари муддатига “Ёшлар парламенти” аъзолари орасидан раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар сайланади.
  2. “Ёшлар парламенти”да қуйидаги қўмиталар тузилади:

- Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва жиноятчиликни олдини олиш масалалари қўмитаси;

- Маданият ва саънат масалалари қўмитаси;

- Жисмоний тарбия ва спорт масалалари қўмитаси;

- ОАВ ва инновация масалалари қўмитаси;

- Маънавият-маърифат ва китобхонликни ривожлантириш масалалари қўмитаси;

- Фан-таълим масалалари қўмитаси;

- Волонтёрликни ривожлантириш  масалалари қўмитаси;

- Соғлиқни сақлаш,экология ва ижтимоий масалалари қўмитаси;

- Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиргорлигини ривожлантириш масалалари қўмитаси;

- Туризм ва халқаро масалалар қўмитаси.

  1. Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимига номзодлар “Ёшлар парламенти” мажлисида раислик қилувчи ёки Республика “Ёшлар парламенти” комиссиясининг вакили томонидан тақдим этилади.

Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари “Ёшлар парламенти” мажлисида аъзолар умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.

Қўмита раиси, унинг ўринбосари, шунингдек қўмита аъзолари сайлангани тўғрисида “Ёшлар парламенти” қарорлар қабул қилади.
Қўмиталарнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.

  1. Қўмита раиси:

- қўмита иш режаси лойиҳаси тайёрланишини ташкил этади
ва қўмитанинг тасдиқланган иш режаси бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

- зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, қўмита мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;

- қўмита аъзоларига топшириқлар беради, уларга қўмита фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;

- киритилган масалаларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳларининг ишида қатнашиш, шунингдек қўмитанинг бошқа топшириқларини бажариш учун қўмита аъзоларини белгилайди;

- давлаторганлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакилларини, мутахассислар ва олимларни, хўжалик юритувчи субъектларнинг, матбуот органларининг, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакилларини қўмита ишида қатнашишга таклиф этади;

- “Ёшлар парламенти”, Кенгаш мажлисларида қўмита номидан иш кўради;

- қўмита қарорларининг бажарилишига доир ишларни ташкил этади;

- “Ёшлар парламенти”га, Кенгашга ва “Ёшлар парламенти” Раисига уларнинг топшириқлари бажарилиши юзасидан ахборот беради;

- қўмитанинг қарорлари бажарилганлиги ва унинг тавсиялари кўриб чиқилганлиги ҳақида қўмита аъзоларига ахборот беради.

  1. 29.Қўмита раисининг ўринбосари қўмита раисининг топшириғига кўра унинг айрим вазифаларини бажаради ҳамда раис йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда қўмита раиси вазифасини бажариб туради.
  2. 30. Қўмиталар ишни ўз режаларига, шунингдек “Ёшлар парламенти”, унинг Раиси ва Кенгаш топшириқлари ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этади.

Қўмиталар “Ёшлар парламенти” олдида масъул ва унга ҳисобдордир.

  1. Қўмиталар:

- ўз ташаббуси билан ёки “Ёшлар парламенти”нинг топшириғига биноан ўзининг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан “Ёшлар парламенти”нинг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;

- қарор лойиҳаларининг дастлабки тарзда кўриб чиқилишини ва уларни “Ёшлар парламенти”да кўриб чиқишга тайёрлашни амалга оширади;

- қарорларнинг лойиҳалари юзасидан хулосалар беради, қарор лойиҳасини “Ёшлар парламенти”нинг мажлиси кун тартибига киритиш, унинг устида ишлашни давом эттириш ёки асослантирилган ҳолда уларни рад этиш тўғрисида Кенгашга таклифлар киритади;

- “Ёшлар парламенти”нинг топшириғига ёки Кенгашнинг тавсиясига биноан муайян қарор лойиҳаси ёки “Ёшлар парламенти” ваколатларига кирадиган бошқа масала юзасидан масъул бўлади;

- киритилган қарор лойиҳасига тааллуқли масалалар юзасидан ташаббускорларнинг фикрларини эшитади;

- киритилган “Ёшлар парламенти” қарорлари лойиҳалари матнига ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

- “Ёшлар парламенти” қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.

  1. Қўмиталарнинг мажлислари “Ёшлар парламенти” мажлислари оралиғида заруратга қараб ўтказилади.

Қўмита мажлисини унинг раиси ўз ташаббуси билан ёки қўмита аъзолари умумий сонидан камида ярмининг ташаббуси билан чақиради.

Қўмита мажлиси ҳақида унинг раиси, қоида тариқасида, камида икки кун олдин қўмита аъзоларига хабар беради, шунингдек мажлиснинг бошқа қатнашчиларини олдиндан хабардор қилади.

Қўмиталарнинг мажлислари, агар уларда қўмита аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Қўмита мажлисини қўмита раиси олиб боради.

  1. “Ёшлар парламенти” аъзоси ўзи аъзо бўлган қўмита мажлисларида ҳозир бўлиши шарт.

Қўмита мажлисида ҳозир бўлиш имконияти бўлмаган тақдирда аъзо қўмита раисини олдиндан хабардор қилади.

Қўмиталарнинг мажлисларига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, матбуот органларининг, телевидение, радио ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.

  1. Қўмиталар кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қўмита жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
    Қўмита қарорини унинг мажлисида раислик қилувчи имзолайди.

 

IV Бўлим. “Ёшлар парламенти” ва унинг органлари мажлисларини ўтказиш тартиби

 

  1. “Ёшлар парламенти” фаолиятининг ташкилий шакли унинг заруратга қараб, лекин йилига камида икки марта ўтказиладиган мажлисларидир.

“Ёшлар парламенти” мажлислари, агар уларнинг ишида “Ёшлар парламенти” аъзолари умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

“Ёшлар парламенти”нинг навбатдан ташқари мажлиси “Ёшлар парламенти” Раиси таклифига биноан ёки “Ёшлар парламенти” аъзолари умумий сонининг камида учдан бир қисми таклифига биноан чақирилиши мумкин.

“Ёшлар парламенти” Кенгаши “Ёшлар парламенти” мажлислари оралиғида тўпланади.

“Ёшлар парламенти” қўмиталарининг мажлислари “Ёшлар парламенти” мажлислари оралиғида заруратга қараб ўтказилади.

“Ёшлар парламенти” қўмиталарининг мажлислари, агар уларда қўмита аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

“Ёшлар парламенти” мажлислари вақтида қўмиталарнинг мажлислари ўтказилмайди.

  1. “Ёшлар парламенти” мажлисида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар уларни кўриб чиқиш навбати, “Ёшлар парламенти”нинг ҳар бир масалани кўриб чиқишга тайёрлаш учун масъул бўлган қўмиталари, маърузачилар (қўшимча маъруза билан сўзга чиқадиганлар), шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда мажлис кун тартиби лойиҳасига киритилади.

“Ёшлар парламенти” мажлиси кун тартибининг лойиҳаси “Ёшлар парламенти” Кенгаши томонидан тузилади.

“Ёшлар парламенти” аъзолари “Ёшлар парламенти” мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритилган масалалар тўғрисида олдиндан хабардор қилинадилар.

“Ёшлар парламенти” мажлисининг кун тартиби “Ёшлар парламенти” қарори билан тасдиқланади.

  1. “Ёшлар парламенти” мажлислари очиқ ва ошкора ўтказилади ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мумкин.
  2. “Ёшлар парламенти” мажлисларида иш давлат тилида олиб борилади ва зарурат бўлганда “Ёшлар парламенти” ёки унинг Кенгаши қарори асосида бошқа тилларга ҳамоҳанг (синхрон) таржимаси таъминланади.
  3. “Ёшлар парламенти” мажлисида қилинадиган маърузалар ва қўшимча маърузаларнинг ҳамда сўзланадиган якунловчи сўзнинг муддати раислик қилувчи томонидан маърузачилар (қўшимча маъруза билан сўзга чиқадиганлар) билан келишган ҳолда, қоида тариқасида, маърузалар учун
    30 минутга қадар, қўшимча маърузалар учун 20 минутга қадар ва якунловчи сўз учун 15 минутга қадар муҳлат билан белгиланади.

Музокараларда сўзга чиқувчиларга 10 минутга қадар вақт берилади. Музокараларда такрорий сўзга чиқиш учун, шунингдек мажлиснинг олиб борилиши тартиби юзасидан, овоз бериш сабаблари бўйича, номзодлар юзасидан сўзга чиқиш, саволлар, таклифлар, хабарлар ва маълумотлар бериш учун 3 минутга қадар вақт ажратилади.

Раислик қилувчи мажлисда ҳозир бўлган “Ёшлар парламенти” аъзоларнинг кўпчилиги розилиги билан “Ёшлар парламенти” мажлисининг кун тартибидаги масала муҳокамасининг умумий муддатини, савол-жавобларга ажратиладиган вақтни белгилаши, сўзлаш вақтини узайтириши мумкин.

“Ёшлар парламенти” мажлисларида “Ёшлар парламенти” аъзоси битта масала юзасидан музокараларда кўпи билан икки марта сўзга чиқиши мумкин.

Маърузачи ва қўшимча маъруза билан сўзга чиққан шахс музокараларни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин якунловчи сўзга чиқиш ҳуқуқига эга.

Агар сўзга чиққан “Ёшлар парламенти” аъзоси сўзлаш учун ажратилган муддатдан кўпроқ вақт мобайнида гапираётган бўлса ёки муҳокама этилаётган масала юзасидан гапирмаётган бўлса, “Ёшлар парламенти” мажлисида раислик қилувчи бир марта огоҳлантирганидан кейин уни сўзлаш ҳуқуқидан маҳрум этади.

  1. “Ёшлар парламенти”нинг мажлислари, қоида тариқасида, иш кунлари: соат 10.00 дан 13.00 гача ва (танаффусдан кейин) соат 15.00 дан 18.00 гача ўтказилади.

“Ёшлар парламенти” Қарори билан “Ёшлар парламенти” мажлисларини бошлаш ва тугаллашнинг ҳамда танаффус қилишнинг бошқа вақти белгиланиши мумкин.

 

V Бўлим. “Ёшлар парламенти” қарорларини кўриб чиқиш ва қабул қилиш

 

  1. “Ёшлар парламенти” киритилган масалалар юзасидан, шунингдек “Ёшлар парламенти”нинг ички фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.

Қарор лойиҳаси “Ёшлар парламенти”га киритилаётганда унга қисқача тушунтириш хати ва бошқа зарур материаллар илова қилинади.

  1. “Ёшлар парламенти” Раиси “Ёшлар парламенти” қарорининг лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул қўмита ва муддат белгилайди.

“Ёшлар парламенти” Кенгаши масъул қўмита вакилининг ахборотини эшитиб, қарор лойиҳасини “Ёшлар парламенти” мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади ва маърузачини белгилайди.

“Ёшлар парламенти” мажлисида масъул қўмита вакилининг ахбороти эшитилади ва муҳокама натижалари юзасидан “Ёшлар парламенти” аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан “Ёшлар парламенти” қарори қабул қилинади.

  1. Агар овоз бериш якунларига кўра қарор лойиҳасини қабул қилиш тўғрисидаги таклиф зарур миқдорда овоз тўпламаган бўлса, таклиф рад этилган ҳисобланади.

 

VI Бўлим. Якунловчи қоидалар

 

  1. Регламент, унга доир ўзгартишлар ва қўшимчалар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
  2. “Ёшлар парламенти” мажлисларини ўтказишнинг, “Ёшлар парламенти” фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишнинг Регламентда назарда тутилмаган тартиб-таомиллари “Ёшлар парламенти” мажлисида “Ёшлар парламенти” аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, баённома билан расмийлаштирилади ва қабул қилинган кундан эътиборан амал қилади.