Мансуров Латиф Эргашевич
Мансуров Латиф Эргашевич
Мансуров Латиф Эргашевич

Тошкент вилояти (2015 йил)

Мансуров Латиф Эргашевич, 17.01.1967 йилда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида туғилган. Ўзбекистон ХДП Юқори Чирчиқ туман кенгаши раиси. 2005 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2007 йилда Ватанимизда яшаётган барча миллат ва элатлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги катта хизматлари, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ва бошқарув идораларидаги узоқ йиллик фидокорона меҳнати билан юртимиз тараққиётига қўшган самарали ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Юқори Чирчиқ туман партия ташкилотининг ташкилий салоҳиятини мустаҳкамлаганлиги, партия ғояларини аҳолиси ўртасида кенг тарғибот этишдаги самарали ижтимоий фаолияти, партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.